"Ўғлимни пичоқлаган шахс озодликда юрибди": қашқадарёлик аёлнинг мурожаатидан сўнг гумондор қамоққа олинди

"Ўғлимни пичоқлаган шахс озодликда юрибди": қашқадарёлик аёлнинг мурожаатидан сўнг гумондор қамоққа олинди

Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Тугал қишлоғида яшовчи фуқаро Ҳафиза Ҳамроева ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилиб, ўғлини пичоқлаган шахс жавобгарликка тортилмагани, бемалол кўчада юрганлиги, шу сабабли адолат қарор топиши, айбдорга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ғўзор тумани ИИБ томонидан гумондор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга "Қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!