Ўғирлаб кетилган журналист аёл қандай иймонга келди?

A A A
Ўғирлаб кетилган журналист аёл қандай иймонга келди?

Эътиборингизга "Аш-Шабаб" гуруҳи томонидан ўғирлаб кетилиб, 18 ой тутқунликда ушлаб турилгач, исломни қабул қилган Аиша Силвианинг италиялик журналистга берган интерьвюсини ҳавола этамиз. Мақола, айниқса, Аишанинг ўзига энг ёққан суралар ҳақидаги жавоби менда жудаям қаттиқ таъсир қилди. Аллоҳ синглимизни исломда собитқадам қилсин!

"Мен Аиша Силвиа Романо билан Милан шаҳридаги Виа Падова ҳудудида кўришдим. Мен у томон борар эканман, уни мисрлик бир хоним тўхтатиб ва сўроққа тутди: “Сиз Силвиамисиз?”

Мен аралашмасликни маъқул кўрдим. Улар нима ҳақида суҳбатлашаётганини эшитмасдим, лекин иккисининг ҳам кўзларидан ёш оқар эди. Аиша Силвиа у билан табассум қилганча хайрлашди. 

Шундан сўнг иккимизнинг суҳбатимиз бошланди:

- Жўнаб кетишдан ва ўғирланишдан олдин сизнинг динга бўлган муносабатингиз қандай эди?

- Ўғирланишимдан олдин мен Худо ҳақида ўйламасдим, даҳрий эдим, десам ҳам бўлади. Дунёда содир бўлаётган сон-саноқсиз фожиаларни кўриб, баъзида онамга айтардим: “Худо бор бўлганида, бу ёвузликлар бўлмас эди. Менимча, худо йўқ. Акс ҳолда, шунча қайғу, шунча ғам бўлмас эди.” Бироқ бу нарсалар ҳақида камдан-кам ўйлар эдим. Кўпинча бу мавзуга бефарқ бўлганман. Орзу-ҳавасларим кетидан қувиб ўз ҳаётимни яшар эдим.

- Ўша пайтлардаги ахлоқий қарашларингиз қандай эди?

- Нима тўғри-ю нима нотўғри эканини белгилаб берувчи ягона ўлчов ўзимни қанчалик хурсанд ҳис қилишим эди. Ҳозир англаб етдимки, буларнинг бари сароб экан.

- Сизда ҳар доим кучсизларга ёрдам бериш, адолатсизликка қарши курашишга нисбатан ички туртки бўлганми ёки фақат уларга ачиниш ҳиссими – Италияни тарк этишингизга нима сабаб бўлган?

- Коллеждаги ўқишимнинг охирги йилигача чет элга кўнгилли бўлиб боришга қизиқишим бўлмаган. Диссертация мавзум бўлган “Жинсий савдо” мендаги ижтимоий адолатсизликка бўлган қизиқишни орттирди.

- Аввалгидан кўпроқ раҳмдил бўлиб қолдингизми?

- Мен ҳар доим раҳмдил бўлганман, болалар, аёллар ва, айниқса, хорланган аёллар мени ташвишга солган. Уларга ҳар доим раҳмим келган, лекин фақатгина бакалавр босқичининг сўнгига келиб амалий иш қилишга қарор қилдим. Бу ерда қолиб ўқишимни давом эттириш менга тўғри келмас эди, тажриба орттиришни, бошқаларга ёрдам беришни, шахс сифатида шаклланишни истардим.

- Сиз кўп миллатли маҳаллада улғайдингиз. Ушбу вазиятда оилангизнинг ижтимоий аҳволи қандай бўлган?

- Мен Виа Падова ва Парко Троттер ҳудудларида катта бўлдим ва мактабга бордим. Ота-онам ҳамиша очиқ фикрловчи, ўзгаришларни қабул қилувчи инсонлар бўлишган, улар ҳеч қачон ҳеч кимни камситишмаган. Менинг дўстларим турли ижтимоий келиб чиқишга мансуб бўлишган. Ота-онам менга ҳар-хилликни ҳурмат қилишни ўргатишган. Онам билан бирга жуда кўп саёҳатга чиқар эдик. Ҳар ёзда турли давлатларга саёҳатга борар эдик: Морокко, Доминик Республикаси, Миср, Кейп Верде, ва шу каби бир қанча жойлар.

- Улғайиш жараёнида мусулмонлар билан алоқада бўлганмисиз?

- Ҳа, лекин афсуски, Ислом ҳақида ҳеч нарсани билмайдиганлар қандай фикрда бўлса, менда ҳам шундан ортиқча эмас эди. Мен Виа Падовада бирорта ҳижобли аёлни кўрсам, уни эзилган, жабрланган деб ўйлардим. Мен учун ҳижоб аёл кишини эзиш воситаси бўлиб туюлар эди.

- Силвиа Романо исломофоблардан бири бўлган дейиш мумкинми?

- “Менда нотўғри тушунчалар бўлган, лекин мендан фарқ қиладиганлардан қўрқадиган ёки улардан нафратланадиган эмасдим. Бирор нарса ҳақида салбий фикрда бўлсам ҳам, туйғуларимни изҳор қилмас, одамларнинг кўнглини оғритгим келмас эди. Аввалги тушунчаларим менга Ислом ҳақида ҳеч нарсани билмай туриб, у ҳақида фикрларини очиқ баён қиладиганларни тушунишимга ёрдам беради. Ҳозир шуни айта оламанки, ўша пайтлари мен эътиборсиз бўлганман, Исломга эътибор бермаганман ва унга нотўғри баҳо берганман. Эътиқоди сиздан фарқ қиладиганлар билан ёнма-ён яшаб, улар ҳақида фикрларингиз шаклланиши мумкин, лекин одатда уларга яқин бўлсангиз ҳам, бориб эътиқоди ҳақида саволлар сўрай олмайсиз.

- Сиз кўнгилли бўлиб ишлаган Кениядаги Чакама ҳудудида мусулмонлар ҳам бор эдими?

- Ҳа, у ерда масжид ҳам, мусулмонлар ҳам бор эди. Яқин бир дўстим мусулмон эди, лекин бу мени динга яқинлашишга ундай олмади. Жума кунлари у узун либос кияр ва бошқа мусулмонлар билан масжидга борар эди. Ёш қизларнинг ҳам ҳижоб кийиб олишларини кўрар эдим, лекин буларнинг ҳеч бирига жиддий қизиқишим бўлмаганди.

- Худога яқинликни қачон ҳис қила бошладингиз? Бирор ботиний чақириқни ҳис этганмисиз? Онгингизда, қалбингизда саволлар пайдо қилган ўй-фикрлар бўлганми?

- Мени ўғирлаб кетишган маҳал, хаёлимга шундай ўйлар келган эди: "Мен бу ерга кўнгилли бўлиб келган эдим, одамларга яхшилик қилаётган эдим, нимага мен билан бундай воқеа содир бўляпти? Нимани нотўғри қилдим? Айнан мени олиб кетишлари тасодифмикан? Нега бошқа қиз эмас, айнан мен? Кимдир шунга қарор қилганми?" Ўйлайманки, мени айнан шу саволлар мени Яратганга яқинлаштирган. Бу тасодифми ёки тақдирми, қанчалик кўп ўйласам, шунча кўп азобланар эдим. Менда жавоблар йўқ эди, лекин уларни топишим керак эди.

- Бу саволлар ўзингизни яхшироқ ҳис қилишга ундармиди?

- Йўқ, қанча кўп ўйлаганим сари шунча қийланар, йиғлар эдим, тобим қочар эди. Жавоб топа олмаганимдан жаҳлим чиқар эди, асабийлашар эдим. Ахир жавоби бўлиши керак ва мен уни топишим лозим эди. Мен ҳали таний олмаган қудратли нимадир бор эди. Кимдир томонидан тузилган буюк режа борлигини тушуна бошлаган эдим.

Кейинги босқич эса ана шу руҳий сафар ортидан қамоқда эканимда бошланди. У ерда ўйлай бошладим: Балки, худо мени жазолаётгандир. У мени гуноҳларим учун, Унга иймон келтирмаганим учун, Ундан жуда узоқда бўлганим учун жазолаяпти.

Кейинроқ, январ ойида мен ўзим учун яна бир кашфиёт қилдим. Мен Сомалидаги қамоқхонада эдим; тун эди, мен ухлаётган эдим, ўшанда биринчи марта ҳаводан дрон ҳужумини эшитдим. Мен бутунлай шок ҳолатида эдим. Ўлимим яқинлашаётганини сездим. Худога илтижо қилишни бошладим, ундан оиламни яна бир бор кўришим учун мени қутқаришини сўрардим. Менга яна бир бор имкон беришини сўрардим, мен ўлимдан қўрқар эдим. Ўшанда биринчи бор мен Унга юзландим.

- Сизга ёмонлик қилишмаган бўлса ҳам, одам ўғрилари маҳбусликда ушлаб туришлари адолатдан эмас. Уларнинг иши қонунга зид. Қайсидир одам уларнинг эътиқодига эргашиб кетишини тушуниш қийин.

- Мен Қуръонни ўқидим ва унда қарама-қаршиликларни тополмадим; дарҳол тушундимки, у сизни буюк яхшилик томон етаклайди. Қуръон билан "Ал-Шабоб"нинг сўзлари бир нарса эмас. Мен Қуръоннинг мўъжиза эканини ҳис этдим. Руҳий изланишларим давом этди ва мен худонинг борлигини чуқур англаб ета бошладим. Баъзи пайтлар мен ўйлардимки, бу тажриба орқали худо менга ҳаёт йўлини кўрсатаётган эди. Мен хоҳласам бу йўлдан бораман, хоҳламасам йўқ.

- Бу ҳолатда ўзингизга қарши бориш учун сизда куч етарли эдими?

- Мен умидсиз ҳолатда эдим. Араб тилини ўрганишни бошлаган бўлсам ҳам, келажагим ҳақида қатъий тушунчам йўқ эди. Бироқ вақт ўтиши билан менга ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи ёрдам бера олиши мумкинлигини ва қандай ёрдам қилишини Ўзи кўрсатаётганини ҳис қилдим.

- Сизнинг Қуръон билан муносабатингиз қандай эди?

- Биринчи марта Қуръонни икки ойда ўқиб чиқдим, иккинчи марта эса шошмасдан, нимани ўқиётганимни чуқур англаб ўқишга ҳаракат қилдим. Ҳар куни уни ўқишга кучлироқ зарурат ҳис қилар эдим ва бу нарса Исломни қабул қилишимгача давом этди. Кўп оятлар юрак-юрагимгача етиб борар эди. Гўёки, Аллоҳ тўғридан-тўғри менга гапираётгандек эди. Мен Инжилдан ҳам оятлар ўқир эдим ҳамда христианлик ва Ислом динларининг умумий жиҳатларини ўрганар эдим. Охир-оқибат, Қуръон муқаддас калом, аниқ тамойилларга асосланган, Аллоҳга олиб борувчи йўл эканини тушуниб етдим.

- Қуръонда Сиз бошқаларидан кўпроқ ёқтирадиган суралар борми?

- Мусулмон бўлишимдан илгари, Анфол сурасининг 70-оятини ёд олгандим:

 “Эй Набий, қўлингиздаги асирларга: “Агар қалбларингизда яхшилик бўлса, Аллоҳ билур ва сизга ўзингиздан олинган нарсадан кўра яхшироқ нарсани берур ва сизни мағфират қилур. Аллоҳ мағфират қилгувчи ва раҳмли Зотдир”, деб айт!”

Шунингдек, мен Қуръоннинг биринчи сураси ~ Фотиҳани ҳам ёдлаган ва ўз билганимча ибодат қилишни бошлаган эдим.

Менга жуда қаттиқ таъсир қилган яна бир оят: “Аллоҳга қандай куфр келтирасизлар? Ва ҳолбуки, жонсиз эдингиз, У сизга жон берди, сўнгра жонингизни оладир ва яна тирилтирадир ва сизлар Унга қайтажаксизлар” (Бақара, 28-оят).
Ва яна “Агар сизга Аллоҳ нусрат берса, сиздан ғолиб келувчи йўқ. Агар сизни ташлаб қўйса, Ундан ўзга ким ҳам ёрдам берар эди?! Мўминлар фақат Аллоҳгагина таваккал қилсинлар!” (Оли Имрон, 160-оят). Бу оятлар тўғридан-тўғри менга мурожаат қилаётгандек эди.

- Мусулмон бўлиб, ибодат қилишни бошлаганингиздан сўнг, тақдирингизга нисбатан қандай муносабатда эдингиз? Ҳаммаси яхши бўлишига ишонармидингиз? Ҳамма нарсани қабул қилишга тайёр эдингизми?

- Инсоннинг эътиқод турли босқичлардан ўтади. Менинг эътиқодим ҳам вақт мобайнида ўсиб-унди. Мусулмон бўлгач, тақдиримга қалб хотиржамлиги билан қарайдиган бўлдим. Аллоҳ мени севишига ва мен учун нима яхши эканини билишига ишончим комил эди.
Оилам ва келажагим ҳақида қайғуриб, қўрққан пайтларим, ибодатдан куч олардим. Эътиқодим кучайгани сари, Аллоҳдан ўзимга куч ва сабр сўрар эдим.

- Ҳозир сиз учун бутунлай бошқа ҳаёт тарзига эга инсонга айланганингиз, ҳаётингизни буткул ўзгартириб юборган танловингиз ҳақида қандай фикрдасиз?

- Исломни қабул қилишимдан олдинроқ унинг ягона тўғри йўл эканини тушунган эдим. Мен аллақачон исломни қабул қилишга тайёр эдим, лекин одамлар нима дер экан деб қўрқар эдим. Мен тез-тез Аллоҳдан иймонимни кучайтиришини ва олдимда турган синовларга мени тайёр тайёрлаб қўйишини, одамлар томонидан бўладиган камситишларга нисбатан сабрли бўлишимга муваффақ қилишини сўрардим.

- Ҳозир бошингиздан келаётган камситиш ва адоватлар бўлишини олдиндан билганмидингиз?

- Ҳа, албатта. Мен бу нарсани Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ва унинг саҳобалари ҳаётини ўрганиб, билиб олганман ва бунга тайёргарлик қила бошлаганман. Билганманки, мусулмонлар ҳар доим таъқиб қилинганлар.”

- Нима деб ўйлайсиз, нега шундай?

- Чунки Ислом – адолатсизликка, пул кучи билан кун кўриладиган, коррупция ва ёлғонга асосланган тизимга қарши чиқади. Бундай адолатсиз тизим учун Ислом ҳақиқий хавфдир.

- Атрофингиздагилар сизнинг Исломни қабул қилишингизни салбий қабул қилишди, чунки уларнинг фикрича сиз хоҳлаган жойингизга бориш, хоҳлаган ишингизни қилиш, хоҳлаган кийимингизни кийишни кабилардан воз кечиб, “озодлигингизни олиб қўядиган, сизни эркак кишига тобеъ қилиб қўядиган” динни танладингиз. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Мустақиллик тушунчаси нисбийдир. Кўпчиликнинг фикрича, аёл киши учун мустақил бўлиш - танасини кўрсатиб юра олиши, ўзи хоҳлаган кийимларни кийиши. Бироқ аслида ўша аёллар ўзи хоҳлаган кийимни эмас, одамлар унинг кийишини хоҳлаган кийимни кияди. Илгари мен мустақилман деб ўйлардим, лекин мен ҳар доим одамлар нима дер экан деб яшардим. Агар мустақиллик танангизни кашф этишлари бўлса, бундай жамиятда нимадир жуда қаттиқ дарз кетган. Мен учун ҳижоб – мустақиллик тимсоли. Ич-ичимдан сезаман, Аллоҳ менга ғуруримни ва номусимни кўтариш учун уни кийишни буюрди, мен биламан, танамни беркитсам, одамлар биринчи бўлиб танамга эмас, қалбимга назар солишади. Мустақиллик мен учун шаҳват объектига айланиб қолишдан сақланишдир.

- Айни дамда камроқ кўчага чиқадиган, камроқ ишлаб ва камроқ одамлар билан кўришадиган бўлиб қолганмисиз?

- Ташқарига чиқсам, одамлар менга тикилиб қараётганини сезаман. Мени таниганлариданми ёки ҳижобим сабаблими, билмайман. Менимча улар мени италиялик бўлиб туриб шундай кийинишимдан ҳайратда қолишади. Аммо бу мени кўп ҳам ташвишга солмайди. Мен ўзимни мустақил ва Аллоҳ томондан ҳимояланган ҳис этаман.

- Исмингизни қандай танлагансиз?

- Бир куни тушимда Италияда эканман, метрога тушиб кетаётган эмишман, метро картамдаги исмим Аиша экан...

- Сиз айни пайтда, исломни қабул қилгандан кейинги Силвиани олдингисидан яхшироқ инсон деб ўйлайсизми?

- Мен энди анча сабрлироқман, ота-онамга ҳурматим анча кучли, илгари ҳар доим ҳам бундай бўлмаган, сахийроқман ва анча раҳмлиман. Кимдир мени алдаб кетса ҳам, камситса ҳам, уларга нисбатан нафрат ёки ғазабни ҳис қилмайман. Мен ҳам уларга камситиш билан жавоб бермайман, балки уларни тушунишга ҳаракат қиламан. У ўзи руҳан қийналган бўлганидан шундай қиляпти деб ўйлайман. Агар қўлимдан келса, унга ёрдам беришим керак деб ҳисоблайман.

- Италия мусулмон жамиятидан нималарни кутган эдингиз?

- Мусулмонлар билан танишишни жуда кутганман, лекин бу қийин бўлади деб ўйлагандим. Режам бўйича, Виа Падовадаги бирорта дўконга ёки исломий қассобхонага кираман ва “Ассаламу алайкум”дейман. Одамлар мени таниб олишади деб кутмаган эдим. Мен Рамазонни ёлғиз ўтказсам керак деб ўйлагандим. Аксинча, кўплаб совғалар олдим, сон-саноқсиз хатлар қабул қилдим ва бутун Италиядаги мусулмонлар мени қўллаб қувватловчи Ла Луcе видеосини эълон қилдилар. Мен лол қолдим ва жуда мамнун бўлдим.

- Сизни бу жамиятдаги энг таажжублантирган нарса нима?

- Дастлаб мен италиялик мусулмонлар бунчалик кўп деб ўйламаган эдим. Асосан, мисрлик, морокколик, африкалик мусулмонларни учратаман деб ўйлагандим, аксинча, биринчи бўлиб италиялик мусулмонлар билан кўришдим ва бу мен учун жуда катта сюрприз бўлди. Мен мусулмонлар ўртасидаги бирдамликни нафақат Миланда, балки ҳамма жойда ҳис қилдим. Мусулмон жамияти мен учун худди иккинчи оиламдек бўлиб қолди...

Таржимон Муроджон Абдуллоҳ

manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Абдуқодир Ҳусановнинг муваффақиятлари ортидан Қозоғистон футболи танқид қилинди

Қўшни давлатларда аллақачон жаҳон даражасига чиққан футбол юлдузлари етишиб чиқаётган бир пайтда, Қозоғистон футболи ҳамон Дастан Сатпаевнинг келажакдаги муваффақиятига умид қилиб яшамоқда.

Тадбиркор президентдан 2–3 тонна олтин сўради ва....

У мамлакат олтин захираси 52 тоннадан ошганини эслатиб, бизнесни оёққа турғизиш учун Ўшга 2–3 тонна олтин ажратишни сўради.

АҚШ Ҳусановдан ҳайратда!

АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.

“Реал” юлдузларни жиловлайдиган мураббий топди

“Реал” раҳбарияти жамоага бош мураббий сифатида Дидье Дешамни таклиф қилишга тайёргарлик кўраётгани хабар қилинган эди.

Роналду бўлди, футболни тугат!

Швециялик собиқ футболчи Андерс Лимпар Криштиану Роналдуга карьерасини якунлашни маслаҳат берди.

Италия ЖЧ-2026 иштирокчилари қаторига қўшилиши мумкин

Италия миллий терма жамоаси назарий жиҳатдан 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин.

2040 йилда 33 та мамлакат сув танқислигига дуч келади

Вазият, айниқса, Яқин Шарқда қийин. Бу ердаги сув хавфсизлиги даражаси дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири.

"Челси"га қарши Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди? (Фото)

Англия чемпионати 32-турида "Манчестер Сити" "Челси" майдонида 3:0 ҳисобида йирик ғалабани расмийлаштирди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эроннинг икки миллион баррел нефт таший оладиган супертанкери АҚШнинг Ҳўрмуз бўғозидаги денгиз блокадасини муваффақиятли енгиб ўтди

Bloomberg агентлиги Ҳўрмуз бўғозидан бунгача Хитойга алоқадор Rich Starry танкери ўтганини ҳақида хабар берганди.

АҚШнинг режаси барбод бўлдими?

Эроннинг янги раҳбарияти аввалгисидан ҳам "кескинроқ" бўлиб чиқди

Самарқандда 1956 йилда туғилган фуқаро яшаш уйида вафот этганлиги ҳолати юзасидан прокуратура текширув олиб бормоқда

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Петер Мадяр президентдан истеъфога чиқишни талаб қилди

Тамаш Шуёк билан учрашувга парламентда вакиллик қилаётган бошқа икки партия етакчилари, жумладан, Виктор Орбан ҳам таклиф этилган.

Россия AZAL самолёти ҳалокати бўйича Озарбайжонга товон пули тўлашга рози бўлди

Мазкур фожиа Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Кавказ минтақасида Украина дронлари ҳужумини қайтараётган вақтда содир бўлган.

ЖАР сиёсатчиси Жулиус Малема 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

"Иқтисодий эркинлик учун курашчилар" (EFF) партияси етакчиси Жулиус Малема 2018 йилги митингда ўқотар қуролдан ноқонуний фойдаланганликда айбдор деб топилди

Оқ уй олимларнинг сирли ўлими ва йўқолиши ҳақидаги маълумотларни текширади

Бу ҳақда The Times Кэролайн Левиттга таяниб хабар берди.

АҚШ Эронга қарши “Иқтисодий ғазаб” операциясини бошлади

Бу ҳақда Пит Хегсет матбуот анжуманида баёнот берди.

Самарқандда маъданли тошлардан олтин ажратиб олаётганлар ушланди

Самарқанд вилоятида ноқонуний равишда маъданли тошлардан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

Экологик экспертиза тизимини рақамлаштиришда Корея тажрибаси ўрганилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.

АҚШ Сенати тўртинчи марта Эрондаги урушни тўхтатишдан бош тортди

Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.

Наркосавдогарлардан Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг “опий” гиёҳвандлик воситаси олинди

Натижада, автомашинада кетаётган Қўшкўпир туманида яшовчи, 2002 й.т., муқаддам наркожиноят содир этганлиги учун судланган шахсга тегишли 4 кг 541 гр “опий” моддаси борлиги аниқланди

Австралиядаги нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин юз берди

Гап мамлакатдаги нефт маҳсулотларининг 10 фоизигача бўлган қисмини таъминлайдиган корхона ҳақида бормоқда.

Эрон ракеталарини яна ер ости базаларидан чиқармоқда — АҚШ уларни тўлиқ йўқ қила олмади — CNN

Сўнгги АҚШ разведка ҳисоботларига кўра, бир неча ҳафталик жангларга қарамай, Эроннинг ракета қурилмаларининг тахминан ярми ҳали ҳам сақланиб қолган.

Туркиядаги яна бир мактабда отишма содир этилди: қурбонлар бор

Ҳодиса Онкишубат туманидаги мактабда содир бўлган. Оқибатда ҳудудга кўплаб полиция кучлари жалб этилди.

Туризм қўмитасига янги матбуот котиби тайинланди

Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.

2025 йилда дунё музликларида 408 гигатонна муз эриб кетди

Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.

Спорт озуқаси капсулалари ичида "жон сақлаган" синтетик наркотиклар фош бўлди

Мазкур гиёҳвандлик воситаларининг қора бозорида чакана нархи 350 минг доллларгача етади!

Тошкентда метро поезди вагони эшиги очиқ ҳолда ҳаракатланди​​​​​​​

Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.

35 доллар эвазига божхонадан олиб ўтилаётган сумкадан синтетик наркотиклар топилди!

“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.

ДХХ хорижий рақамлардан бўлаётган шубҳали қўнғироқлардан огоҳлантирди

Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.

Сирдарё вилояти судяси 3600 доллар пора билан ушланди

Судя тезкор тадбирда ашёвий далил билан қўлга тушган.

Оҳангарон тоғларида йўқолиб қолган 4 ёшли бола тирик топилди

Қидирув-қутқарув ишлари 6,5 соатдан ортиқ давом этган.

Дунёга «даҳшатли даражада» иш ўрни етишмовчилиги хавф солмоқда

Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Кремл Венгрия мухолифати раҳбарини табриклашдан бош тортди

Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.