— Турмушдан ажрашганман. Икки нафар фарзандим билан ота ҳовлимда яшаб келяпман. Оилада олти фарзандмиз, ўгай онамдан яна иккита синглим бор. Сингилларим билан муносабатимиз яхши, лекин ўгай онам билан кўп тортишиб қоляпмиз. Яқинда у судга мурожаат қилиб, 9 сотих ҳовлининг 5 сотихини унга ажратиб беришларини сўради. Уй отамнинг номида. Қизлари онасининг фойдасига улушларидан воз кечишди. Бизда эса ота ҳовлида иккита укам ва мен болаларим билан яшаймиз. Суд аризани қаноатлантириши мумкинми?
Исми сир тутилди.
“СУДГА ДАЪВО АРИЗА БИЛАН МУРОЖААТ ҚИЛИШГА ҲАҚЛИ”
— Фуқаролик процессуал кодексининг 9-моддасига кўра, судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирор-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлади.
Шу боис, суд ўгай онангизни аризасини қаноатлантириши мумкинлиги ҳақида фикр билдиришимиз асосли бўлмайди. Лекин, отангиздан қолган уй-жойга нисбатан унинг олти нафар фарзандлари ва ўгай онангиздан яна икки нафар синглингиз меросхўр бўладилар.
Фуқаролик кодекснинг 1117-моддасига кўра, мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаб турган жойи мероснинг очилиш жойи ҳисобланади.
Ушбу кодекснинг 1135-моддасида мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Мерос қолдирувчининг вафотидан кейин туғилган болалари ҳам биринчи навбатдаги ворислар жумласига кирадилар.
Фуқаролик кодекснинг 1147-моддасига кўра, меросхўр мерос очилган кундан эътиборан исталган вақтда меросдан воз кечишга ҳақли.
Меросдан воз кечиш меросхўр томонидан мерос очилган жойдаги нотариусга ариза бериш орқали амалга оширилади.
Агар ишончномада вакил орқали меросдан воз кечиш ваколати махсус назарда тутилган бўлса, меросдан шу тарзда воз кечилиши мумкин.
Меросдан воз кечиш кейинчалик бекор қилиниши ёки қайтариб олиниши мумкин эмас.
Хусусан, Фуқаролик кодекснинг 1146-моддасига кўра, мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрнинг илтимосига кўра унга меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома бериши шарт.
Сизга, мерос олиш учун низоли хонадон жойлашган ҳудуддаги нотариал идорага мурожаат қилишингиз лозим.
Шу билан бирга, нотариал идора томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш қонунда назарда тутилган асосларга кўра рад этилган тақдирда, бузилган ҳуқуқингизни ҳимоя қилиш юзасидан судга даъво ариза билан мурожаат қилишга ҳақлисиз.
Мурожаатингиздаги уй-жой 9 сотихдан иборатлиги, ўгай онангиз 5 сотихини унга ажратиб бериш мумкинлиги борасида қуйидагилар маълум қилинади.
Мерос қабул қилгач, меросхўрлар ўзаро келишган ҳолда улушларига мутаносиб равишда ёки улушларидан чекинган ҳолда уй-жойдаги қурилмаларни ва ер майдонини бўлиб олишлари мумкин. Ўзаро келиша олмасалар, бундай талаб билан судга мурожаат қилишлари мумкин.
2006 йил 3 февралдаги “Ер кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленум Қарорининг 11-бандига кўра, биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкаларини бўлиш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилаш, шунингдек ер участкаси чегарасини белгилаш тўғрисидаги низоларни ҳал қилишда суд Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 22-моддасининг тўртинчи қисмига асосан улушларга мутаносиб равишда ер участкасини бўлиш ёки фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги давлат ер кадастри ёки ер экспертизаси хулосасидан келиб чиқиши лозим. Биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкасини тарафларнинг иморатга бўлган эгалик ҳуқуқидаги улушларига мутаносиб равишда ажратиш имконияти бўлмаса, суд илгаридан ўрнатилган ер участкасидан фойдаланиш тартибидан келиб чиқиши лозим.
Дурдона АБДУҚАХАРОВА, Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.