УЕФА Еврода Россия байроқларига тақиқ қўйди

УЕФА Еврода Россия байроқларига тақиқ қўйди

Якшанба куни Сербия ва Англия терма жамоалари Евро-2024 илк тури доирасида ўзаро баҳс олиб боришди.

“Уч шерлар” ҳужумкор ярим ҳимоячи Жуд Беллингемнинг боши билан берган зарбаси эвазига 1:0 ҳисобидаги кичик ғалабани нишонлади.

Ўйин вақтида стадион трибуналарида сербиялик мухлислар билан Россия байроқларини кўриш мумкин эди.

Душанба куни Украина терма жамоаси Европа чемпионатидаги илк ўйинини ўтказди ва УEФА Россия байроқларига тақиқ жорий этишга қарор қилди.

Шундай қилиб, Мюнхендаги стадиондаги хавфсизлик ходимлари Россия байроқларини кўрсалар, уларни олиб кетишди. Бу ҳақда Европа ОАВ хабар берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!