Учқўрғонда карантинни бузиб, ИИБ ходимларига қаршилик кўрсатганлар жазоланди
Коронавирус пандемиясига қарши курашни янада кучайтириш бўйича мамлакатимизда барча зарур чоралар кўрилмоқда. Дунё миқёсида глобал муаммога айланган пандемия хавфини юмшатиш ва унинг кенг тарқалишини олдини олиш борасидаги энг зарур чоралардан бири бу шубҳасиз ахолининг уйида бўлиши, зарур бўлган холларда кўчага чиқмаслик ва карантин қоидаларига қатъий амал қилишдир. Аксинча холат қонун доирасида чора кўрилишига сабаб бўлади. Мамалакатимизда коронавирус пандемиясига қарши кескин чоралар билан кураш олиб борилаётган айни пайтда мазкур қонун талабини хамма яхши билади ва бунга риоя қилаётганлар деярли кўпчиликни ташкил қилади. Аммо орамизда шундай фуқаролар борки, улар нафақат белгиланган тартиб қоидаларга риоя қилмаяпти, балки, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда харакат қилаётганлар хам учраб турганлиги ачинарли холатдир. Учқўрғон тумани Шахрихончек МФЙ Баҳор кўчасида истиқомат қилувчи Икрамжанов Машрабжон Дониёр ўғли ва Арибжанов Шерали Хакимжановичлар ана шундай фуқаролардандир.
Учқўрғон туман маъмурий суди раиси Озодбек Зиявитдиновнинг "ANIQ.UZ"га маълум қилишича, ҳуқуқбузарлар Ш.Арибжанов ва М.Икрамжанов 2020 йил 9 апрель куни соат 20:40 ларда алкоголдан мастлик ҳолатида Учқўрғон тумани, Шахрихончек м.ф.й марказида, кўчада жамоат жойида ниқобсиз юриб, ҳеч бир сабабсиз уятли сўзлар билан сўкиниб, бақир-чақир қилиб, жамоат тартибини бузиб турган вақтларида уларни тинчлантирмоқчи бўлган Учқўрғон туман ИИБ ходимларини қонуний талабларини бажармай, майда безорилик содир этганлар.
Ҳуқуқбузарлар Ш.Арибжанов ва М.Икрамжановларнинг юқоридаги ғайриқонуний хатти-харакатлари Учқўрғон туман маъмурий суди томонидан 2020 йил 10 апрель куни очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди ва ҳуқуқбузарлар Ш.Арибжанов ва М.Икрамжановлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 54-моддасининг 1-қисми, 183-моддаси ва 194-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 34-моддаси тартибида 15 (ўн) беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Азиз ҳамюртлар, зарурият бўлмаса уйдан чиқманг – уйда қолинг. Карантин қоидаларига қатъий риоя қилинг! Бу билан сиз ўзингизни, фарзандларингизни, яқинларингизни ва бутун Ўзбекистон ҳалқини асраган ва коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олишга жуда катта хисса қўшган бўласиз.
