Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўлими ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмади. Бу ҳақда Евросиё муаммолари мониторинг маркази директори Аслан Рубаев Facebook‘даги аккаунтида пост қолдирган.
Унинг айтишича, олдинроқ олинган маълумотлар ўша манбанинг ўзи томонидан инкор этилган.
«Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўлими ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаганидан жуда мамнунман. Президентнинг қариндошлари ва яқинлари, шунингдек, Туркманистоннинг барча фуқароларидан узр сўрайман», — деб ёзган Рубаев.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг вафот этгани ҳақида «Говорит Москва» Евросиё муаммолари мониторинг маркази директори Аслан Рубаевга таяниб хабар берган эди. Унинг сўзларига кўра, Туркманистон президентининг ўлими ҳақида Ашхободда ишлайдиган бизнесменлар маълум қилган.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шадаев "VK", "Ozon" ва "Яндекс" каби йирик платформа вакиллари билан ҳам учрашиб, улардан "VPN" орқали кирувчи фойдаланувчилар учун чекловлар қўйишни сўради.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.