U-23 Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистонга Эрон тушди

U-23 Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистонга Эрон тушди

Бугун 2024 йилнинг апрель-май ойларида Қатарда ўтказиладиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди.

Қуръада жамоалар 11 гуруҳга бўлинди (10 та гуруҳда 4 тадан, 1 гуруҳда 3 та жамоа). Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "E" гуруҳида Эрон, Гонконг ва Афғонистон мусобақанинг финал босқичи учун кураш олиб борадиган бўлди. Ушбу гуруҳ баҳслари юртимизда ўтказилади.

"A" ГУРУҲИ
1. Иордания (мезбон)
2. Сурия
3. Уммон
4. Бруней Даруссалом

"B" ГУРУҲИ
1. Жанубий Корея (мезбон)
2. Мьянма
3. Қирғизистон
4. Қатар

"C" ГУРУҲИ
1. Вьетнам (мезбон)
2. Сингапур
3. Яман
4. Гуам

"D" ГУРУҲИ
1. Япония
2. Баҳрайн (мезбон)
3. Фаластин
4. Покистон

"E" ГУРУҲИ
1. Ўзбекистон (мезбон)
2. Эрон
3. Гонконг
4. Афғонистон

"F" ГУРУҲИ
1. Ироқ
2. Кувайт (мезбон)
3. Шарқий Тимор
4. Макао

"G" ГУРУҲИ
1. Бирлашган Араб Амирликлари
2. Ҳиндистон
3. Малдив ороллари
4. Хитой (мезбон)

"H" ГУРУҲИ
1. Таиланд (мезбон)
2. Малайзия
3. Бангладеш
4. Филиппин

"I" ГУРУҲИ
1. Австралия
2. Тожикистон (мезбон)
3. Лаос
4. КХДР

"J" ГУРУҲИ
1. Саудия Арабистони (мезбон)
2. Камбожа
3. Ливан
4. Мўғулистон

"K" ГУРУҲИ
1. Туркманистон
2. Индонезия (мезбон)
3. Хитой Тайпейи

Гуруҳ ғолиблари ва гуруҳда 2-ўринни эгаллаганлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 4 жамоа Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритади. (Қатарнинг саралаш босқичида ўйинлари ўртоқлик мақомида бўлади — унинг натижалари жадвалда акс эттирилмайди).

Саралаш босқичи ўйинлар жорий йилнинг 4-12 сентябрь кунлари марказлашган ҳолда мезбон мамлакатда ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, U-23 Осиё кубоги мусобақаси Париж-2024 олимпидадаси учун йўлланмаси берувчи турнир ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!