U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Канадани йирик ҳисобда мағлуб этди

U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Канадани йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон U17 терма жамоаси ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-тури доирасида Канадага қарши майдонга чиқиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Вакилларимиз биринчи бўлим ўрталарида рақиб дарвозасини икки марта ишғол қилишди.

Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида эса рақиб посбонининг хатосидан унумли фойдаланган Амирбек Саидов ўзининг иккинчи, жамоамизнинг эса учинчи голини Канада дарвозасига жойлади.

Шу тариқа, Жамолиддин Раҳматуллаев жамоаси мусобақадаги илк 3 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Ўсмирларимиз 16 ноябрь куни Испанияга қарши 3-тур баҳсини ўтказишади.

U-17 ЖЧ, "B" гуруҳи, 2-тур. 17:00
ЎЗБЕКИСТОН - КАНАДА - 3:0
Голлар: Оллаберган Каримов (22), Амирбек Саидов (27, 80)
Ўзбекистон: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 5.Азизбек Тўлқунбеков, 7.ЛАзизбек Мирзаев (С), 8.Беҳруз Шукуруллаев, 9.Амирбек Саидов, 13.Буҳруз Жуматов, 14.Шодиёр Шодибоев, 16.Муҳаммадали Реимов, 17.Оллаберган Каримов, 19.Шерзод Абдулбориев, 20.Дилшод Абдуллаев

ИСПАНИЯ - МАЛИ - 1:0

Жамоа Ўйин Ғалаба Дуранг Мағ-т Т-Н Очко
1 Испания 2 2 0 0 3-0 6
2 Мали 2 1 0 1 3-1 3
3 Ўзбекистон 2 1 0 1 3-3 3
4 Канада 2 0 0 2 0-5 0

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!