Туркманистондаги касалхоналар ва тез ёрдам станцияларида ҳамширалар етишмаслиги кузатилмоқда, деб ёзади Fergana News.
Қайд этилишича, бу ҳолат тиббиёт ходимларининг оммавий равишда Туркияга ишга кетаётгани билан боғлиқ. Туркманистонлик шифокорлар Туркияда кекса инсонлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва болаларга қарашга кетмоқда.
Туркияда уларнинг иши учун Туркманистондагидан анча яхши ҳақ тўлашади. Хусусан, Туркияда укол қилишни биладиган, яраларни боғлай оладиган дипломли ҳамшира ойига еб-ичиши ҳамда яшаш харажатларидан ташқари 550 доллардан 800 долларгача пул ишлаб топиши мумкин. Уларга ҳақ тўланиши тажриба ва тавсияларга боғлиқ.
Мари вилоятининг Иолетен туманида ҳамширалар бир ярим ставкада ишламоқда.
Баъзида санитар ходимлар ҳам ҳамширалик қилади. Бундан бир неча йиллар олдин ҳамшираларни 0,5-0,75 ставкага ишга олишарди.
Тиббий ходимларнинг етишмаслиги бошқа муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Авваллари ҳамширалар ота-оналарни эмлаш зарурати ҳақида огоҳлантириб келган, уларнинг ҳисобини юритган. Ҳозир эса аҳоли ўртасида эмлаш маданияти паст даражада.
Туркманистонда 2014 йилдаги инқироздан кейин мамлакатда меҳнат муҳожирлари сони кескин ортди. Мамлакат фуқаролари учун Туркия энг кўп ишга кетилаётган мамлакат бўлди. Чунки туркманистонликлар ушбу мамлакатда 30 кун визасиз яшаши мумкин. Туркияда Туркманистондан минглаб меҳнат муҳожирлари яшайди ва ишлайди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.