Туркиянинг қадимий Гордион шаҳри ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди

Туркиянинг қадимий Гордион шаҳри ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди.
Бу ҳақда Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Жаҳон мероси қўмитасининг 45-сессиясида қарор қабул қилинди.
Бу билан Туркиянинг ЮНЕСКО Жаҳон мероси рўйхатига киритилган жойлари сони 20 тага кўтарилди.
Эслатиб ўтамиз, Анқарада жойлашган Гордион Фригиянинг сиёсий ва маданий пойтахти бўлиб, у милоддан аввалги 12-асрда Хет империяси парчаланганидан кейин ташкил топган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).