Туркиянинг атиргул боғи – Испарта

A A A
Туркиянинг атиргул боғи – Испарта

Инсонларнинг кундалик ҳаётида жуда алоҳида ўрин тутган атиргул, севги, гўзаллик, муҳаббат ва ҳурмат ифодасини энг гўзал тарзда ўзида мужассам этган гулдир.

Шимолий яримшарнинг ўсимлиги хисобланган атиргулнинг асл келиб чиқиш ватани Шарқий Осиёдир. Аниқ бўлмасада, атиргул ёғи ва сувининг дастлаб Эрон ёки Ҳиндистонда ишлаб чиқарилгани, сўнгра Анадолу, Европа, Шимолий Африка ва Шарқий Осиёга тарқалгани маълум.

Қазилмаларга кўра, атиргулнинг ер юзида мавжудлиги камида 35 миллион йиллик тарихга эга. Атиргулнинг инсоният тарихидаги ўрни ва аҳамияти камида 5000 йиллик ранг-баранг тарихга асосланади.

Ўзининг ватани Шарқий Осиёдан дунёнинг бошқа ҳудудларига савдо йўли билан етиб борган атиргул ўзининг гўзал ҳиди ва шифобахшлиги билан қадимдан турли ривоятларга сабаб бўлган ва хушбўй ҳидининг шайдолари учун ажралмас гул ҳисобланади. Дарҳақиқат, атиргул боғлари қадимги даврларда финикияликлар, юнонлар ва римликлар учун буғдой далалари ва боғлар каби муҳим аҳамиятга эга бўлган.

Тарихда атиргул ҳидининг узоқ муддат сақланиб қолишини таъминлаш учун қилинган биринчи усул қадимги даврларда Миср, Месопотамия, Ҳиндистон ва Хитой каби цивилизациялар томонидан қўлланилган мойлар билан макерация (атиргул гулларини маълум вақт давомида мазкур ёғларда сақлаш усули) эди. Кейин милоддан аввалги 3500 йилда кашф этилган сув билан экстракция усули (атиргул гулларини маълум усуллар билан сувга солиб, кейин бу сувни фильтрлаш орқали ишлатиш) қўлланилган. Кейинчалик, милоддан аввалги 50 йилларда эса инсоният томонидан кашф этилган "руҳни ушлаш" усули, яъни дистиллаш орқали олинган маҳсулотлар пайдо бўлди ва бу атиргул сувига айланди. Охирги босқичда бу атиргул сувидаги хушбўй мой зарраларини тўплашга ҳаракат қилиниб, атиргул мойи олина бошланди.

Испартада атиргул етиштиришнинг бошланиши

Туркиянинг атиргул боғи – ИспартаИспартада атиргулнинг минг йилларга бориб тақаладиган қадимий, чуқур илдиз отган тарихи йўқ. Испарта атиргули атига 150 йиллик тарихга эга. Испартадан аввал атиргул етиштириш Бурдур, Денизли ва Чал минтақаларида амалга оширилгани маълум.

Ялвач туманидан Испарта шаҳрига кўчиб келган Мейданбеёғли Меҳмет Иззетнинг ўғли Исмоил Афанди атиргулни бу шаҳарга олиб келган. Бунинг жуда қизиқарли ҳикояси бор.

Исмоил афанди яхши мадраса таълими олиб, ўзини доимо такомиллаштириб, дунёқараши кенг инсон бўлиб вояга етади. Исмоил афандининг биринчи савдо корхонаси тўқувчилик бўлиб, турли усталардан олган билимлари билан қурган тўқув дастгоҳлари туфайли бу касб тезда Испарта ва Бурдурга тарқалади ва кўп одамлар бу касбни ўрганадилар. 1889 йилда Болгариянинг Қизанлик туманидан Денизлининг Чал туманига келган бир кишидан атиргул гулидан мой олиш усулини ўргангач, бу инсон билан хат ёзишади ва атиргул ҳақида кенг маълумотга эга бўлади.

Исмоил афанди қўшни Бурдур, Денизли ва Чал туманларига саёҳатга бориб, у ерга атиргул экиб катта даромад қилинаётганини ўз кўзлари билан кўради. Шундан сўнг Испартада атиргул етиштириш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширишни бошлайди.

Илк даврларда атиргулни яхши етиштиришига қарамасдан, атиргулдан мой олиш усулини билмагани учун муваффақиятга эриша олмайди.

Исмоил афанди бу муваффақиятсизликларга қарамасдан, ишлашда давом этди. Муваффақиятсизлигининг сабабларини таҳлил қилиб, сўраб суриштирди, билмаганини ўрганди. Кўплаб синов ва тажриналар ўтказди ва ниҳоят, атиргулдан мой олиш усулининг энг нозик деталларигача билиб олди.

Исмоил афанди келгуси йил ҳосилига яхши тайёргарлик кўрди. Қишнинг совуқ, қорли кунлари ўтиб, баҳор келиши билан Исмоил афанди атиргул боғи кўркамлашди. Май ойининг биринчи ҳафтасида об-ҳаво исиши билан боғ катта катта баргли пушти атиргулларга бурканди.

Бу атиргулларнинг гул япроқларини қўлда тўплаш учун юзлаб ишчилар бир ой мобайнида атиргул даласидан чиқмади. Гул мавсуми тахминан бир ой давом этди. Гулчи Исмоил афанди ҳам бу имкониятдан фойдаланди, минг бир машаққат билан етиштиришга эришган соф “Атиргул ёғи” ва “Атиргул суви”ни яхши нархга сотди. Биринчи бўлиб, қарзларини тўлади, кейин янги уй-жой қурди, уни жиҳозлади. Лекин, атиргул сотиб топган пуллари тугамади. У эса буни исроф қилмай, пулни атиргул далаларини кенгайтиришга сарфлади.

“Атиргулчиликда яхши пул бор экан!”

Испарталиклар Исмоил афанди тажрибасидан Испарта заминининг атиргул етиштиришга жуда мос эканлигини билиб олдилар. Атиргулнинг яхши пул олиб келишини кўзи билан кўргандан халқ, “Далаларимизга атиргул экайлик, атиргулчиликда яхши пул бор экан!” — дея бошлайди.

Гулчи Исмоил афанди ҳасад қилмади ва атиргул экмоқчи бўлганларга ёрдам берди. Бир неча йил ичида ҳамма далаларга атиргуллар экилиб, Испарта шаҳри атиргулзорларга айланди.

Шундан сўнг Испарта атиргул етиштириш билан машҳур бўлиб, атиргулчилиги билан ҳам танилди.

Атиргул мойи 1870 йилларнинг бошида Болгариядан кўчиб келганлар томонидан Анадолуга олиб келинган бўлса, Испартада 1892 йилда атиргул мойи ишлаб чиқариш Муфтузаде Исмоил Афанди исмли шахс томонидан йўлга қўйилди.

Исмоил Афанди томонидан реторт деб номланган оддий ва ибтидоий қозонларда ишлаб чиқарила бошланган атиргул мойи ишлаб чиқариш узоқ йиллар давомида шу усул билан давом этди.

Бу тарздаги атиргул мойи ишлаб чиқариш Мустафо Камол Отатуркнинг Испарта шаҳрига келганида берган кўрсатмасига биноан 1935 йилда "Иқтисодиёт вазирлиги" томонидан замонавий атиргул мойи заводининг ташкил этилиши натижасида саноат даражасига чиқарилди.

1958 йилда Гулбирлик томонидан ташкил этилган Исломкўй атиргул ёғи заводи ва 1976 йилда ташкил этилган бошқа атиргул мойи заводлари билан турк атиргул ишлаб чиқариш ва атиргул мойи ишлаб чиқариш усули ўзгарди. Бугунги кунда қишлоқ типидаги атиргул ёғи ишлаб чиқариш ўз ўрнини саноат гул ёғи ишлаб чиқаришга бутунлай бўшатиб берди.

Испарта вилояти, айниқса, атиргул мойи ва атиргул маҳсулотлари учун Туркияда муҳим марказга айланди. Вилоятда атиргулни қайта ишловчи маҳаллий ва хорижий корхоналар кўпайди. Ҳозиргу кунда вилоятда «Гулбирлик» ва хусусий муассасаларга қарашли жами 15 та атиргул мойи заводи ишлаб турибди.

Испарта атиргулининг хусусиятлари

Дунёда 1350 га яқин атиргул турлари мавжуд бўлиб, шуларнинг 24 тури Туркияда етиштирилаётган бўлсада, атиргул мойи олиш учун ишлатиладиган тур “Роса дамассена Милл” хисобланади.

Роса дамассена навлари кўп бўлсада, айниқса «Тригинтипетале» нави Болгария ва Туркия, Марокаш, Миср, Эрон, Сурия, Ҳиндистон ва Кавказда гул ёғи олиш учун етиштирилади.

Роса дамассена; яъни Испарта атиргули, пушти мойли атиргул, мойли атиргул, сақич атиргул ва Дамашқ атиргули номи билан ҳам танилган, пушти рангли, ярим қатламли ва кучли ҳидли, қишга чидамлилиги юқори, кўп йиллик, тиканли ўсимликдир. Роса дамассена ўсимлигининг бўйи 1,5-3 метргача етади. Цилиндрсимон, тўла, танаси жигарранг ва шохланган, шохлари кўплаб катта-кичик қаттиқ тиканлар билан ўралган, барглари юмшоқ ва майда туклар билан қопланган.

Атиргул япроқларинин катталиги 3-4 см, овалсимон, четлари оддий тишли, пастки юзаси тукли. Гуллари бироз осилган, оч ёки тўқ пушти ранг бўлади.

Атиргулнинг фойдалари

Атиргул ёғи анъанавий тиббиётда дори сифатида ишлатилган. Халқ табобатида атиргул суви, атиргул пастаси ва гул ёғи сифатида қайта ишланган атиргул; бош оғриғи, иситма, ҳушидан кетиш, ошқозон оғриғи, кўздан қон кетиши каби касалликларни даволашда фойдаланилади.

Испарта вилоятида 100 йилдан ортиқ вақтдан бери мойли гул (Росе Дамессана) ва атиргул мойи ишлаб чиқарилмоқда. Бу хусусияти билан Испарта “Атиргуллар диёри” деб аталади.

Испартадаги атиргул етиштирувчиларни бирлаштирган Гулбирлик, 1954 йилда 9 та таъсисчи бирлик кооперативлари томонидан тузилган Кооперативлар Иттифоқи сифатида ташкил этилган. Гулбирлик, ҳозирда 6 та кооператив, 8000 та ишлаб чиқарувчи ҳамкор, 8 та атиргул мойи заводини ўз ичига олади. Гулбирлик бу соҳада Туркия ва дунёнинг энг йирик ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи фирмаси бўлиб, ҳар куни мавжуд корхоналарда 360 тонна атиргул гули қайта ишлади, турк ва жаҳон стандартларига мос маҳсулот ишлаб чиқаради.

Дунё парфюмерия ва косметика саноатининг етакчи компанияларининг атиргул ёғига бўлган эҳтиёжларини ҳалигача қондираётган «Гулбирлик» бу соҳада ўз мавқеини сақлаб келмоқда ва ривожлантирмоқда. Бундан ташқари, Гулбирлик 1998 йил бошида косметика ишлаб чиқаришни бошлаган.

Парфюмерия ва косметика саноатининг энг муҳим ва қиммат хом ашёларидан бири бўлган атиргул мойи пушти мойли атиргулларни буғда дистиллаш усули билан қайнатиш орқали ишлаб чиқарилади. Жаҳон даражасидаги атиргул мойи денгиз сатҳидан 1050 метр ва ундан юқори баландликда жойлашган Испарта ва атрофида етиштириладиган атиргуллардан олинади. Атиргуллар ҳар йили май-июнь ойларида йиғиб олинади.

Ферментациядан ўтмаган, ранги ва ўзига хос тузилишини ўзгартирмаган ўта янги пушти атиргулларни экстракция усули билан қайта ишлаш натижасида қаймоқсимон, қуюқ олчасимон рангли қаттиқ гул мойи олинади. Қаттиқ атиргул мойи парфюмерия ва косметика саноатининг хом ашёларини ишлаб чиқаришда қўлланилади. Атиргул ёғини ишлаб чиқариш жараёнида олинган ёғли сувни дистилланган, тоза ва иссиқ сув билан бир-бир нисбатда аралаштириш натижасида атиргул суви олинади. Табиий ишлаб чиқарилган атиргул суви кўп марта фильтрланади, шишаларга солинади, қадоқланади ва сотувга чиқарилади. Атиргул сувлари табиий бўлиб, таркибида зарарли моддалар бўлмагани учун терини озиқлантирувчи ва таранглаштирувчи хусусиятлари туфайли баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари ва ширинликларда хушбўй ҳид сифатида ҳам қўлланилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган.

Финландия ташвишда: "Агар Украина бўйича тинчлик келишувига эришилса..."

Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.

Ишонч ёки юқотиш: Донбасснинг тақдири нима бўлади?

Сўровномада қатнашганларнинг фақат 9 фоизи Россиянинг босқини 2026 йил бошигача тугайди деб ўйлайди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.