Туркиянинг Трабзон вилоятидаги қаровсиз НАТО базасини сайёҳлик жойига айлантириш режалаштирилган. Бу ҳақда тегишли манбаларга таяниб, FTN news хабар берди.
Қора денгиздаги Трабзон вилоятининг Мачка ҳудудидаги НАТО радар базаси СССРга яқинлиги сабабли Совуқ уруш вақтида альянс томонидан фойдаланилган, аммо 2010 йилдан бери тарк этилган. Ўтган ҳафтада ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясидан бир неча депутат базага ташриф буюрган.
Биз НАТО базасини туристик маскан қилиш кераклиги ҳақида фикр алмашдик, тайёрланган лойиҳани Маданият ва туризм вазирлигига тақдим этамиз. Трабзонда янги сайёҳлик майдончаси қад кўтариши учун биз иш олиб борамиз, дейди Мачка тумани префекти Корай Кочхон.
Кочхон, шунингдек, 2017 ва 2021 йилларда базадан сайёҳлик маскани сифатида фойдаланиш режалаштирилгани, бироқ лойиҳа шундан бери олдинга силжимаганини айтган.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .
Шимолий Ғазо қамалининг 19-куни. Байт-Лахияни тарк этишга муваффақ бўлган гувоҳлар йўллар бўйлаб ётган тинч аҳолининг кўп сонли жасадлари ётгани ва эркаклар оммавий ҳибсга олингани ҳақида хабар беришди.