Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳасининг учинчи мавсуми бошланди

Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳасининг учинчи мавсуми бошланди

Туркиянинг бой маданий меросини одатий ташриф соатларидан ташқарида ҳам оммага тақдим этиш ҳамда тарихий масканларни ўзгача муҳитда кашф этиш мақсадида йўлга қўйилган “Тунги музейлар” лойиҳасининг учинчи мавсуми расман бошланди.

2026 йил 1 июндан 1 октабргача мамлакат бўйлаб Немрутдан Эфесгача, Зеугмадан Галата минорасигача бўлган 20 та музей ва тарихий обидалар соат 19:00 дан бошлаб, белгиланган тунги ёпилиш вақтигача зиёратчилар учун очиқ бўлади.

Ушбу лойиҳа Туркиянинг маданий туризм салоҳиятини янада бойитиш билан бирга, тарихий меросни асрашга ҳам муҳим ҳисса қўшмоқда. Сайёҳлар оқимининг кун давомида янада мувозанатли тақсимланиши тарихий масканлардаги гавжумликни камайтириб, обидаларни хотиржам ва қулай шароитда томоша қилишга ёрдам беради. Музейларнинг иш вақти узайтирилгани эса сайёҳларни мамлакатда кўпроқ вақт ўтказишга ва Туркиянинг бебаҳо маданий бойликларини шошилмасдан, янада чуқурроқ ҳис этишига замин яратади. Шу тариқа, тарих билан учрашув оддий экскурсиядан кўра мазмунли ва эсда қоларли таассуротга айланади.

Истанбул тунги музейлари

Туркиянинг маданий пойтахти Истанбулда “Тунги музейлар” лойиҳаси доирасида Археология музейлари, Галата минораси ҳамда Турк ва ислом санъати музейи бу ёз сайёҳларни ажойиб маданий саёҳатга чорлайди.

Истанбул Археология музейлари дунёдаги энг қадимий тинчлик шартномаси ҳамда инсоният тарихидаги энг қадимги севги шеърларидан бирини ўзида сақлаб келаётгани билан алоҳида аҳамиятга эга. Галата минорасидан намоён бўладиган Истанбулнинг тунги чироқлари ва Олтин Шох қўлтиғининг бетакрор манзараси ташриф буюрувчиларни ўзига мафтун этади. Турк ва ислом санъати музейининг бой коллекциялари эса зиёратчиларни асрлар қаърига олиб кириб, турк ва ислом цивилизациясининг нодир мероси билан таништиради.

Эгей осмони остидаги антик тарих сирлари

Эфес дунёда энг яхши сақланиб қолган Рим шаҳарларидан биридир. У ердаги улуғвор тарихий обидалар тун сокинлигида янада жозибали кўринади.

Эгей минтақасида тун қоронғусида ҳам ўз жозибасини сақлаб қоладиган яна бир қатор тарихий масканлар мавжуд. Улар орасида Денизлидаги Ҳиераполис қадимий шаҳри ҳамда Айдиндаги Дидим Аполлон ибодатхонаси алоҳида ажралиб туради. Афсонавий Пергамон асосчиси Телефоснинг рафиқаси Иера номи билан боғлиқ Ҳиераполис театри, қадимий кўчалари ва оппоқ травертенлари билан туннинг сокин муҳитида янада мафтункор тус олади.

Қадимги дунёнинг энг йирик ибодатхоналаридан бири бўлган ва ион услубида бунёд этилган Дидим Аполлон ибодатхонаси эса нафис устунлари ҳамда улуғвор меъморчилиги билан ташриф буюрувчиларда катта таассурот қолдиради.

Турк Ривиераси мероси

Турк Ривиерасининг юраги Анталия қуёшли иқлими, мусаффо мовий сувлари ва бой тарихий мероси билан ажралиб туради. Ликя, Памфилия ва Писидия каби қадимий цивилизациялар изларини ўзида мужассам этган шаҳар минтақанинг энг жозибадор маданий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Аспендос, Патара ва Сиде каби қадимий шаҳарлар тунги ёритиш остида янада ўзига хос қиёфа касб этади. Улкан Рим амфитеатри билан машҳур Аспендос, дунёдаги илк демократик йиғилиш биноси ва қайта тикланган маёқи билан танилган Патара ҳамда денгиз бўйидаги Аполлон ибодатхонаси билан машҳур Сиде кечаси ҳам сайёҳларни ўзига ром этади.

Бундан ташқари, Аланя ва Ликя цивилизациялари музейларининг кечки соатларда фаолият юритиши меҳмонларга Туркиянинг бой тарихий мероси билан янада яқиндан танишиш имконини беради.

Онадўли дурдоналари

Туркиянинг “Тунги музейлар” лойиҳаси доирасида Онадўли бўйлаб жойлашган кўплаб тарихий масканлар ҳам сайёҳлар эътиборини тортмоқда. Адиямандаги улкан қадимий худо ҳайкаллари билан машҳур Немрут тоғи, Битлисдаги Аҳлат қабртошлари ҳамда Кападокиядаги Деринкую ерости шаҳри тунги ёритишда янада сирли кўриниш касб этади. Ушбу қадимий ерости мажмуаси илк насронийлар учун муҳим бошпана вазифасини бажарган.

Шунингдек, пойтахт Анқарадаги Онадўли цивилизациялари музейи, Газиантепдаги Зеугма мозаика музейи ҳамда Шанлиурфадаги Археология музейи ва Ҳалеплибаҳче мозаика музейи ҳам кечки соатларда меҳмонларни қабул қилиб, ўзининг ноёб коллекциялари орқали тарихнинг бой қатламларини намойиш этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллион россиялик мамлакатни тарк этди

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.

47°C иссиқликда тонг ҳам, тун ҳам йўқ: Ҳиндистоннинг энг иссиқ ҳудудида бир кун

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Банда туманида ҳаёт сўнгги ҳафталарда мисли кўрилмаган жазирама иссиқлик шароитида кечмоқда.

Тимми исмли кит биоёқилғига айланади

Бу ҳақда Die Zeit нашри хабар берди.

Ўзбекистон – Нидерландия ўртоқлик ўйини Нью-Йоркда бўлиб ўтади

8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ-2026"да гуруҳ босқичида чиқиб кетиши башорат қилинди

Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.

Жалолиддин Машарипов терма жамоа қайдномасидан чиқарилмоқда

Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.

Андижонда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги айтилмоқда. Гумонланувчи 2004 йилги Олимпиада бронза медали соҳиби(?)

Ижтимоий тармоқда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги ҳолати юзасидан ҳабар жойлаштирилган.

Жасжан Россияда қўлга олинди: блогер кечирим сўради

У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.

19 нафар амалдор ишдан олинди, 36 нафари жазоланди

Натижада 36 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди, 19 нафар масъул эса лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Шомуродов янги клубда 3 млн евро маош олмоқчи

"Metaratings.ru" нашри хабарига кўра, Саудия Арабистони клублари Ўзбекистон терма жамоаси ва "Истанбул Бошакшеҳир" ҳужумчиси Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

АҚШда ҳам тўй қилаётганлар ақлдан озмоқда

Бу ҳақда New York Post нашри хабар беради.

Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи қурол ёрдамида тўхтатилди (видео)

Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинди.

Европа тинчлигига Россиясиз эришиб бўлмайди

Бу ҳақда Германия ҳарбий-денгиз кучларининг собиқ қўмондони Кай-Ахим Шёнбах Berliner Zeitung нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ бугун тунда Эронга жуда кучли зарбалар беради

Биз Эроннинг Харк ороли ва бошқа нефт инфратузилмаси объэктларини назорат остига оламиз.

Қирғизистон 50 та компанияни ёпмоқда

Бу ҳақда мамлакат президентининг санкция сиёсати масалалари бўйича махсус вакили, Иқтисодиёт ва тижорат вазири Бақит Сиддиқов маълум қилди.

Туркиянинг вақт секинлашадиган қишлоқлари ҳақида биласизми?

Сўнгги йилларда секин саёҳат (clow travel) замонавий туризмнинг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Сайёҳлар тобора сокин, мазмунли ва мақсадли саёҳатни афзал кўрмоқда.

Сурхондарёда уч нафар ўсмир дарёга чўкиб, ҳалок бўлди

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида дарёга чўмилиш учун тушган беш нафар йигитдан уч нафари кучли оқим қурбони бўлди.

Таиланд суди икки эркакни ўлим жазосига ҳукм қилди

Ҳужум оқибатида 20 киши ҳалок бўлган, 120 дан ортиқ инсон жароҳатланган эди.

Профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди

2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Трамп Эронга қарши янги кучли зарбалар билан таҳдид қилди

Дональд Трамп АҚШ яқин соатларда Эронга қарши яна бир қатор “жуда кучли зарбалар” бериши мумкинлигини маълум қилди.

Сурхондарёда поездда йўловчи аёлга шилқимлик қилган чипта сотувчиси 5 суткага қамалди

Жабрланувчининг кўрсатмасига кўра, у манзилга яқинлашганда чипта сотувчиси унинг орқасидан келиб қучоқлаган.

Андижондаги поликлиникада 4 киши заҳарланиб вафот этди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Марҳаматдаги ҳолатда қутқарувчилар 4 жасадни чиқариб олгани тасдиқлади.

Фақат овоз ва рояль: Жон Леженд Самарқандга унутилмас оқшом туҳфа этди

8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида дунёга машҳур қўшиқчи, қўшиқнавис ҳамда «Грэмми», «Оскар», «Тони» ва «Эмми» мукофотлари соҳиби Жон Ледженднинг узоқ кутилган концерти бўлиб ўтди.

Жиззахдаги паркда аттракцион синиши оқибатида 4 киши жароҳатланди

Билдирилишича, ҳозирги вақтда жабрланганлар маҳаллий шифохона масъуллари назоратида.

Ғазо вайроналар остидаги жасадлар сабаб кемирувчилар босқинига учради — Financial Times

Аҳоли кемирувчилардан ташқари чивин, бурга ва битларга қарши курашишга ҳам мажбур бўлмоқда.

Покистон Афғонистон ҳудудига ҳаво зарбалари берди

Покистон Афғонистон билан чегара бўйлаб ҳаво зарбалари уюштирди. Бу ҳужумлар минтақада бир неча ой давом этган нисбий тинчликдан кейин содир бўлди.

Шимолий Ирландиядаги пичоқли ҳужум ортидан муҳожирларга қарши тартибсизликлар бошланди

Шимолий Ирландиянинг бир қатор шаҳарларида муҳожирларга қарши оммавий тартибсизликлар юз берди. Намойишлар Белфаст шаҳрида суданлик эркакнинг бир кишига пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бошланган.

Ўзбекистон делегацияси Россияда бир қатор самарали учрашувлар ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов бошчилигидаги делегация Россияда ташриф билан бўлди.

Гонконг ОАВ Ўзбекистон туризмига юқори баҳо берди: визасиз режим ва тўғридан-тўғри рейслар кутилмоқда

“HK TVB News Today” телеканали орқали Гонконг ва Ўзбекистон ўртасида визасиз режим муддати узайтирилаётгани ҳамда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилиши кутилмоқда экани, шунингдек, Гонконг сайёҳлик агентликлари икки томонлама туризмни ривожлантиришга умид билан қараётгани ҳақида материал эълон қилинди.

Суд тизимида янги назорат механизми: шаффофлик ва ҳалолликни таъминлашнинг қўшимча кафолати

Президент Фармони билан суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган янги механизмлар жорий этилмоқда. Шу мақсадда Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизмати ташкил этилиши белгиланган.

Сирдарёда чиябўри одамларга ҳужум қилди

Битта чиябўри 4 кишига ҳужум қилган. Шу маҳаллада яшовчи эркак тезкор чоралар кўриб, ҳайвонни зарарсизлантирган.

Халқаро жиноят суди прокурори Карим Хонга қарши терговда жиддий қонунбузарликлар аниқланди

Associated Press (AP) хабар беришича, Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Хонга қарши олиб борилган ички тергов унинг хизмат вазифаларини жиддий бузган бўлиши мумкинлигини кўрсатган.

Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб вафот этди

Аниқланишича, вафот этган фуқаро ота-она ва яқинлари билан бирга Туркияга сайёҳ сифатида келган.

Сурия давлатидаги терроризмни молиялаштиришда айбланган 8 киши қамалди

«Саад Мухтор» тахаллусли мазкур шахс Telegram мессенжери орқали Фаластинда жабр кўрган мусулмонларга эҳсон қилиш ниқоби остида пул йиғиш билан шуғулланган.

Самарқандда аёл 7 нафар неварасига зўравонлик қилиб келгани аниқланди

Болалар омбудманининг ИИВ га сўрови асосида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга ҳимоя ордери тақдим этилди.