Туркияда ИШИДга алоқадорликда гумонланиб 31 киши қўлга олинди

Туркияда ИШИДга алоқадорликда гумонланиб 31 киши қўлга олинди

Бўздўғон-46” махсус операцияси чоғида мамлакат хавфсизлик идоралари бир вақтнинг ўзида Туркиянинг бир неча провинциясидан 31 кишини қўлга олди. Улар терроризмни қўллаб-қувватлаганликда гумон қилинган.

Туркия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, зудлик билан Туркиянинг 6 провинциясида “Исломий давлат” террорчилик интилишларига қарши махсус операция ўтказилган.

Анқара, Анталия, Бурса, Мерсин, Орду шаҳарларида 31 киши ИШИДга алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинди.

Ҳозирда гумонланувчилар тергов изоляторида сақланмоқда


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!