Туркия ўтган йили тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар даромад олди

Туркия ўтган йили тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар даромад олди

Туркия Савдо вазирлиги, Туркиянинг тиббиёт туризми соҳасида халқаро тан олинган аккредитацияга эга 40 та соғлиқни сақлаш муассасаси билан дунёда 7 ўринни эгаллаганини ва ўтган йили бу соҳада 2,3 миллиард доллар даромадга эришганини билдирди.

Вазирлик томонидан эълон қилинган баёнотда, тиббий саёҳатлар жадал суръатлар билан кенг тарқалаётган бир пайтда, тиббиёт туризмининг мамлакат иқтисодиётидаги қўшимча қийматини ошириш, компанияларни халқаро бозорларга очиш, уларнинг рақобатбардошлиги ва брендини оширишга қаратилган фаолиятлар қўллаб-қувватланаётгани таъкидланди.

Баёнотда, вазирлик кўмагида ишга туширилган Туркиянинг тиббиёт туризми соҳасидаги бренди ва ушбу бренд билан боғлиқ реклама стратегиясининг юзи бўлган "Туркияда шифо" ("Hеаl in Тürkiye") интернет порталига соғлиқни сақлаш туризми соҳасида фаолият кўрсатаётган 175 та муассаса киритилганлиги ва бунга кириш учун мурожаатларнинг кундан кунга кўпайиб бораётганлиги алоҳида айтиб ўтилган.

Вазирлик маълумотларига кўра, тиббиёт туризми бўйича энг кўп туристлар Яқин Шарқ мамлакатлари, хусусан, Германия, Буюк Британия, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Афғонистондан ташриф буюрдилар.

Туркияга ўтган йили даволаниш мақсадида ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони 1,4 миллион кишини ташкил этти.

Хабарга кўра, 2022 йилда тиббиёт хизматлари экспортидан 1,9 миллиард доллар даромад олинган бўлса, 2023 йилда эса мамлакатга даволаниш мақсадида келган 1,4 миллион киши билан бу рақам 2,3 миллиард долларга етди.

Баёнотда ўтган йили тармоқ вакиллари томонидан ташкил этилган 12 та савдо ва харид делегациясининг қўллаб-қувватлангани, Берлин ва Лондонда ўтказилган тармоқнинг етакчи 2 ярмаркасида миллий иштирокнинг таъминлангани билдирилди.

Вазирлик томонидан тиббиёт хизматлари экспорти соҳасида фаолият юритувчи компанияларга кўрсатилаётган дастаклар ҳам қайд этилди. Вазирлик шундай деди:

"Дунёнинг энг муҳим туризм ярмаркаларида миллий иштирок таъминланди ва сектор вакиллари иштирок этган 6 та HİSER лойиҳаси қўллаб-қувватлаш доирасига киритилди. 7 та бренд TURQUALITY доирасида ва яна 7 та бренд Брендлаш дастури доирасида қўллаб-қувватланади. 2023 йилда соғлиқни сақлаш хизматлари экспорти соҳасида фаолият юритаётган компанияларимизга кўрсатилган ёрдам 281 фоизга ошиб, 733 миллион лирага кўтарилди. Вазирлик сифатида мамлакатимизнинг глобал тиббий туризмидан оладиган улушини ва қўшилган қийматини ошириш учун сектор манфаатдор томонлари билан мувофиқлаштирилган ҳолда ишлашни давом эттирамиз ва глобал марказ бўлиш мақсадимиз сари қатъий қадамлар билан олға интиламиз."


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!