Туркия 2022 йилнинг 1 июнидан бошлаб барча чегара пунктлари орқали мамлакатга кириш учун эмланганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ПЗР ёки экспресс-тест тақдим этиш талабини бекор қилди.
ОАВ маълумотларига кўра, Туркия Ички ишлар вазирлиги 81 вилоят ҳокимиятига “Мамлакатга кириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳужжатни юборган.
Ҳужжатга кўра, “1 июндан бошлаб мамлакатга барча чегара пунктларида кириш учун кўпи билан 72 соат олдин топширилиши керак бўлган ПЗР тести сертификати ёки киргандан кейин 48 соат ичида топширилиши керак бўлган тезкор антигеннинг салбий натижаси талаб қилинмайди”.
Авваллари Туркия коронавирус тести манфий натижа берган ёки СОVID-19 га қарши эмлашнинг тўлиқ курсидан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатлар билан мамлакатга киришга рухсат берган эди. Синовлар, шу жумладан 12 ва ундан катта ёшдаги болалар учун ҳам зарур эди. Шу билан бирга, эмланган саёҳатчилар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ёки Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шошилинч фойдаланиш учун рўйхатга олинган дорилар билан тўлиқ эмлангани ҳақида сертификат тақдим этишлари керак эди.
Сўнгги пайтларда Туркияда СОVID-19 билан касалланишнинг камайгани, шунингдек, пандемиянинг аҳоли саломатлигига таҳдиди пасайгани мамлакатга киришда қўйиладиган талабларни енгиллаштириш имконини берди. Чекловларнинг аксарияти март ойида бекор қилинди. 29 майдан бошлаб Туркияда ниқоб кийиш мажбурий эмас, бу қоида шифохоналар учун сақлаб қолинган.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.