Туркия Россияга қарши энергетика санкцияларини қўлламайди

Туркия Россияга қарши энергетика санкцияларини қўлламайди

Бу ҳақида Туркия Энергетика ва табиий ресурслар вазири Фотиҳ Донмез маълумот берди.

“Туркияга келсак, биз бошиданоқ (Россияга қарши) санкцияларга асосланган қарорларга амал қилмаслигимизни айтдик. Россия билан амалдаги шартномамиз бор (газ етказиб бериш бўйича).

Шунингдек, Озарбайжон ва Эрон билан ҳам амалдаги шартнома мавжуд. Биз улар билан алоқадамиз. Агар керак бўлса, етказиб бериш ҳажмини оширишимиз мумкин”, – дея унинг сўзларини келтирган РИА Новости.

Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси фонида кўплаб Ғарб давлатлари аллақачон Россияга қарши бир нечта санкциялар пакетини жорий қилган. Бир қатор маҳаллий банклар SWIFT тизимидан узилди. Visa ва Mastercard чет элда Россия банк карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди. Қатор жаҳон компаниялари Россия бозоридан чиқишларини эълон қилди. Бир нечта давлатлар Ғарбни Россия ёқилғиси, жумладан, табиий газдан воз кечишга чақирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!