15-16 апрель кунлари Анқарада Россия ва Украина ўртасида юзага келиши мумкин бўлган ўт очишни тўхтатиш бўйича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади, деб хабар беради Анадолу агентлиги.
Туркия Миллий Мудофаа вазирлиги Анқарада хорижий давлатларнинг ҳарбий вакиллари билан Қора денгиздаги хавфсизлик масалалари бўйича йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазирлиги баёнотида айтилган.
Хабарга кўра, Россия ва Украина ўртасида юзага келиши мумкин бўлган ўт очишни тўхтатиш нуқтаи назаридан маслаҳатлашувлар 15-16 апрель кунлари Туркия денгиз кучлари қўмондонлиги қароргоҳида бўлиб ўтади.
Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, йиғилиш иштирокчилари Қора денгизда тинчликни сақлаш учун ҳарбий режалаштиришнинг денгиз аспектини муҳокама қилади.
Аввалроқ Туркия ва Исроил Суриядаги можароларнинг олдини олиш бўйича маслаҳатлашувларни бошлагани хабар қилинганди.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Эрон қуролли кучлари Армия куни муносабати билан парад ўтказиб, миллий камуфляждаги Россиянинг С-300 зенит-ракета комплекслари ҳамда ўзи ишлаб чиқарган замонавий ракета тизимларини намойиш этди.
Демократик партия, “Беш юлдуз ҳаракати” ва “Яшиллар ва чап қанот альянси” каби мухолифат партиялари 1967 йил чегаралари асосида Фаластинни расман тан олишни, Исроилни қоралашни, зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва Тель-Авивга қурол етказиб беришга эмбарго жорий этишни талаб қилмоқда.
Малдив президенти Муҳаммад Муиззу иммиграция қонунига Исроил паспортига эга бўлган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи тузатишни ратификация қилди. Бу Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига норозилик сифатида қилинган.
18 март куни Исроил Ғазога ҳужумларини қайта бошлади. Ўшандан бери 500 минг фаластинлик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди, деб ёзади Anadolu.
Қурол юқори частотали радио тўлқинлар орқали дронларнинг ичидаги муҳим электрон қисмларни ишдан чиқаради ёки шикастлайди, бу эса уларнинг қулашига ёки носоз ишлашига олиб келади.
Москва худди Киев каби тўлиқ сулҳни қабул қилиши керак , деди Финляндия президенти Александр Стубб . Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия байроғи остида сузувчи ёки бошқа йўл билан Россия Федерацияси билан боғлиқ бўлган кемаларни АҚШ портларига қабул қилиш тақиқини яна бир йилга узайтирди.