Россия президенти Владимир Путин Украинадаги ҳозирги фронт чизиғида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни таклиф қилди. Бу ҳақда Financial Times газетаси учта ишончли манбага асосланиб хабар берди.
Газета манбаларининг айтишича, ўтган ҳафта Путин АҚШ президентининг махсус вакили Стив Виткоффга Россия Украинанинг тўрт вилоятининг босиб олинмаган ҳудудларига бўлган "даъволаридан" воз кечиши мумкинлигини маълум қилган.
"Ушбу таклиф Путиннинг уч йил олдин уруш бошланганидан бери берган биринчи расмий ишораси бўлиб, Россия босқинни тўхтатиш бўйича талабларидан чекиниши мумкинлигини кўрсатмоқда," дея таъкидлайди нашр.
Шу билан бирга, Financial Times билан суҳбатлашган Европа амалдорлари Путин АҚШга нисбатан аниқ ён беришдан фойдаланиб, Трампни Россиянинг бошқа талабларини қабул қилишга ва уларни Украинага мажбурлашга - масалан, Қрим қўшиб олинишини тан олиш ва НАТОга аъзо бўлишни тақиқлашга ундаши мумкинлигидан хавотирда эканликларини билдирмоқда.
"Ҳозирда Киевга катта босим ўтказилмоқда. Бу босимнинг мақсади Киевни ён беришга мажбурлаш ва Трампга ғалаба қозонганини эълон қилиш имкониятини яратишдир," - деди FT суҳбатдошларидан бири.
ОАВ аввалроқ хабар берганидек, АҚШ 23 апрель куни Лондонда бўлиб ўтадиган музокараларда Россия-Украина урушида ўт очишни тўхтатиш бўйича қадамларни муҳокама қилиш жараёнида ўз таклифини тақдим этади. Бу таклиф доирасида Вашингтон томонидан Қримни Россияга тегишли деб тан олиниши ва тинчлик келишуви доирасида фронт чизиғини музлатиш масалалари кўриб чиқилади.
Украина раҳбари Владимир Зеленский Киевга бундай таклифлар расман келмаганини таъкидлади.
Шу билан бирга, АҚШ президенти Доналд Трамп бир кун олдин эълон қилишича, шу ҳафта у Украинадаги уруш бўйича ўзи таклиф этган "тинчлик режаси"нинг мазмунини ошкор қилади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.
Россия президенти ўз ҳокимиятининг 25 йиллигига бағишланган ҳужжатли фильмда НАТОнинг Руминия ва Болгариядаги Америка ҳарбий базалари мавжудлиги Украинадаги урушга сабаб бўлганини таъкидлади.
Наманганда адвокат Б.Болтаевга нисбатан ички ишлар ходими томонидан таҳдид ва босим бўлгани ижтимоий тармоқларда муҳокама марказига айланди, деб ёзмоқда инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятидан З.Мирзахмедов.
Маълум қилинишича, оҳангаронлик 20 ёшли йигит ҳудудий ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, Telegram орқали аккаунт сотиб олиш мақсадида номаълум шахснинг банк картасига 9 млн сўм пул ўтказганини айтган.
Америкалик собиқ разведка ходими Скотт Риттер Х ижтимоий тармоғида АҚШ президенти Доналд Трампни Россияга ҳасад қилишда ва мамлакат Ғалаба кунини нишонлашга эътибор қаратаётганликда айблади.
АҚШ 2025 йил май ойида энг янги Б61-13 термоядровий бомбасининг биринчи намуналарини чиқаришни кутмоқда, деди Энергетика департаменти қошидаги Миллий ядро хавфсизлиги бошқармаси директори вазифасини бажарувчи Тереза Роббинс, унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости .
Сурия ва Исроил Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) томонидан ташкил этилган алоқа канали ёрдамида билвосита музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Reuters хабар берди.
“Аэрофлот” 7 май куни Москвадан учадиган 52 та рейсни ва Москвага йўналган яна 54 та рейсни бекор қилди, бу ҳақда компаниянинг онлайн таблосида эълон қилинди.