Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўтган ҳафта турк журналистларининг Германияда ҳибсга олинишини қоралади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўтган ҳафта турк журналистларининг Германияда ҳибсга олинишини қоралади

“Биз Германия хавфсизлик кучлари турк журналистларини FETÖ (террорчилик ташкилоти) қочқин аъзоси Фатҳуллоҳ Гуленнинг сўзлари асосида ҳибсга олганини қабул қилиб бўлмас деб ҳисоблаймиз”, деди Туркия раҳбари АТV-А Haber телеканали эфирида.

Туркия давлати раҳбари бу ҳодисани матбуот эркинлигининг бузилиши деб атади.

Аввалроқ Германия полицияси Туркиянинг Сабаҳ газетасининг Франкфуртдаги офисига бостириб кириб, газетанинг Германиядаги вакили Исмоил Эрел ва бош муҳаррири Жемил Албайни ҳибсга олган эди. Улар кейинроқ қўйиб юборилган.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги воқеани кескин қоралади ва Германия расмийларини ҳибсга олинган журналистларни зудлик билан озод қилишга чақирди.

Германия элчиси Туркия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.

Департамент Туркия оммавий ахборот воситалари ходимларининг ҳибсга олинишининг Фатҳуллоҳ Гулен (FETÖ) террор ташкилотининг Германиядаги фаолияти юзасидан Сабаҳ нашри устидан берилган шикояти асосида амалга оширилганига эътибор қаратди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!