Туркия президенти: Анқара дунёга Исроилнинг инсониятга қарши жиноятларини унутишига йўл қўймайди

Туркия президенти: Анқара дунёга Исроилнинг инсониятга қарши жиноятларини унутишига йўл қўймайди

Туркия Исроил томонидан содир этилган инсониятга қарши жиноятларнинг халқаро майдонда эътибордан четда қолмаслиги учун жадал ҳаракат қилмоқда.

Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғaннинг Истанбулдаги Шисли туманидаги меҳмонхоналардан бирида ташкил этилган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) 5-Бош ассамблеяси Ёшлар форуми иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида айтилади.

Эрдоған, мусулмон ёшларни иқтисодий, маданий ва ижтимоий соҳаларда фаоллаштириш ва ўзига ишончни ривожлантириш учун кенг кўламли фаолият олиб бораётган форумни табриклади.

Давлат раҳбари Исроил томонидан 7-октабрдан буён Ғазо сектори ва босиб олинган Фаластин ҳудудларида амалга оширилаётган қирғинларда ёшларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари янада катта аҳамият касб этганини таъкидлади.

«Бутун дунёнинг кўз ўнгида исроиллик босқинчи кучлари 28 минг фаластинликни ваҳшийларча ўлдирди, уларнинг аксарияти болалар ва аёллар. Исроилнинг тинч аҳолига тўғридан-тўғри қаратилган бомбардимонлари натижасида 67 мингдан ортиқ бегуноҳ фаластинлик жароҳат олди», деб эслади Туркия раҳбари.

Ибодатхоналар, мактаблар, шифохоналар ва барча фуқаролик инфратузилмаси фашистларнинг ҳужумларини эслатувчи Исроил ҳужумлари нишонига айланган, дея эслатди Туркия президенти.

Давлат раҳбари Анқара фаластинликларга ёрдам кўрсатиш, жумладан, инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ва саратон касаллигига чалинган беморларни Туркияда даволашни ташкил этиш учун барча имкониятларни ишга солишда давом этишини таъкидлади.

Ғазо секторидаги Исроил шафқатсизлигига қарши ислом давлатларининг биргаликда ҳаракат қилишини таъминлаш учун дипломатик саъй-ҳаракатлар қилинмоқда, деди Эрдоған.

«Фаластиндаги ишғол сиёсати ва қирғинлар тўхтаса, биз 1967 йилдаги чегаралари ва пойтахти Қуддус бўлган мустақил, суверен ва ҳудудий яхлит Фаластин давлати тузилмагунча курашни давом эттирамиз», деди президент.

Эрдўған, ИҲТ Ёшлар Форумининг Фаластин масаласида доимо кўрсатган тушунчаси ва фаол позицияси учун миннатдорчилик билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!