Туркия 2026 йилда НАТО саммитига мезбонлик қилади

Туркия 2026 йилда НАТО саммитига мезбонлик қилади

2026 йилда НАТО саммитига Туркия мезбонлик қилади.

Бу ҳақда альянсга аъзо давлатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларининг 9—11 июль кунлари Вашингтонда бўлиб ўтган саммитининг якуний декларациясида айтилади.

Ҳужжатда қайд этилишича, НАТОнинг навбатдаги йиғилиши Нидерландияда бўлиб ўтади.

«Америка Қўшма Штатлари томонидан бизга кўрсатилган саховатли меҳмондўстлик учун миннатдормиз. 2025 йил июнь ойида Нидерландиянинг Гаага шаҳрида, сўнгра Туркияда бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитимизда яна учрашишни интиқлик билан кутмоқдамиз», — дейилади декларацияда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!