Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) ўнинчи юбилей саммити 2023 йил октябрда Туркистон шаҳрида бўлади, деб баёнот берди Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев жума куни Анқарада бўлиб ўтган ТДТ саммитида.
“Сизларни шу йил октябрь ойида муқаддас Туркистон шаҳрида бўлиб ўтадиган ТДТнинг ўнинчи юбилей саммитига таклиф этаман. Кузда Туркий давлатлар ташкилотига раислик қилиш ҳам Қозоғистонга ўтади. Биз ушбу даврда қатор аҳамиятли тадбирларни ўтказамиз”, - деди Тоқаев.
Қозоғистон раҳбарининг таъкидлашича, ҳозир дунёда мураккаб геосиёсий ва иқтисодий вазият юзага келган. "Шундай шароитда Туркий дунёнинг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш муҳим ҳисобланади. Шу йўл билан ташкилотимиз халқаро майдонда ўзининг муносиб ўрнини эгаллаганини намойиш этади. Мамлакатларимиз сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни янги босқичга олиб чиқиши керак. Бу Қозоғистон олиб бораётган ташқи сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади", - дея таъкидлади Тоқаев.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.