Турк банклари Россия билан «яшил рўйхат» бўйича ҳисоб-китобларни қайта тиклади

Турк банклари Россия билан «яшил рўйхат» бўйича ҳисоб-китобларни қайта тиклади

Турк банклари Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун тўловлар, шунингдек, туризм, тиббиёт ва таълим соҳаларида тўловларни қайта йўлга қўйди. Бу ҳақда Россия Савдо-саноат палатаси қошидаги Россия-Туркия ишбилармонлар кенгаши бош директори Алексей Егармин «Известия» газетасига берган интервьюсида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, турли банклар учун тўловлар билан боғлиқ вазият бироз бошқача. Ziraat ва VakifBank тўловларни осонроқ қабул қилади, аммо Golden Global билан боғлиқ муаммолар ҳали ҳам мавжуд, дея қўшимча қилди Егармин.

Опора России вице-президенти Николай Дунаев нашрга Туркия билан тўловлар миллий валюталарда амалга оширилишини ва ҳозирча фақат озиқ-овқат, фармацевтика ва тўқимачилик маҳсулотларини ўз ичига олган яшил рўйхатдаги товарлар учун амалга оширилишини тасдиқлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!