Тўқаев Қозоғистонда лоукостерларни кўпайтириш бўйича топшириқ берди

Тўқаев Қозоғистонда лоукостерларни кўпайтириш бўйича топшириқ берди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 13 июн куни туризмни ривожлантириш бўйича “мамлакат тарихидаги энг кенг кўламли йиғилиш”ни ўтказди, дея хабар бермоқда Zakon.kz.

Нашрнинг ёзишича, Тўқаев Қозоғистонда сайёҳлар сонини келгуси 5 йил ичида 2-3 баробарга ошириш вазифасини қўйган.

“Оммабоп йўналишларда лоукостерларнинг мавжудлигини кенгайтириш керак. Ҳозир Қозоғистондаги йўловчи авиаташувларида уларнинг улуши бор-йўғи 21 фоизни ташкил этади. Таққослаш учун, Грузия ва Озарбойжонда бу кўрсаткич мос равишда 56 фоиз ва 37 фоизни ташкил этади”, – деган Тўқаев.

Унинг сўзларига кўра, туризм соҳасининг Қозоғистон иқтисодиётидаги улуши охирги 4 йилда 3,7 фоиздан 3,2 фоизгача камайиб кетган. Қозоғистон президенти йиғилишда соҳани ислоҳ қилиш учун устувор йўналишларни санаб ўтган.

“Вазирлар Маҳкамаси ҳокимликлар билан бирга курорт зоналарнинг муҳандислик инфратузилмаси билан таъминланганлик ҳолати бўйича тафтиш ўтказиши керак. Туристик манзилларни муҳандислик инфратузилмаси, хусусан электр энергияси, канализация, тозалаш иншоотлари, ичимлик суви ва кириш йўлаклари билан таъминлаш учун алоҳида бюджет дастури ишлаб чиқиш зарур”, – деган Қосим-Жўмарт Тўқаев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!