Одноклассники томонидан iOSдаги мобил илова фирма тўқ сариқ ранги иккинчи даражага олиб қўйилди. Кейинги босқич — Android-иловани қайта дизайнлаштириш ҳамда веб-версия ва мобил иловаларни унификация қилишдан иборат.
2018 йил давомида Одноклассники маҳсулотларга замонавий ва оддий тус бериш учун дизайн-концептлар ишлаб чиққан эдилар. Веб-версияда видео ва совғалар витриналари янгиланди, iOS даги ОК нинг мобил версияси эса жорий йилда тўлиқ янгиланди.
Ишлаб чиқувчилар фойдаланувчиларнинг диққатини контентга жамлаш ва унинг қўлланилишини қулай қилиш учун сарлавҳалардан тўқ сариқ рангни олиб ташлашди ва уларда мосликни сақлаб қолиш учун фирма шрифтини қўллашди. Мобил илованинг янги версиясидаги ички экранларда навигация ўзгарди ва фойдаланувчининг шахсий саҳифасига муқовани қўшишнинг имконияти жорий этилди.
Статистика маълумотларига кўра, iOSдаги мобил иловадан фойдаланадиган ОКнинг кўплаб фойдаланувчилари — бу 25 дан 34 ёшгача техник тайёргарлиги яхши бўлган, ўзгаришларга хайрихоҳ одамлардир. Шу муносабат билан ижтимоий тармоқ учун ушбу аудиториянинг тилакларига мувофиқ келиш ва уни ўз платформаларида ушлаб қолиш учун дизайнда замонавий трендларни татбиқ этиш муҳим аҳамият касб этади.
Графика — редизайн орқали ўтган ижтимоий тармоқ интерфейсининг яна бир элементидир. ОК ривожланиши билан ижтимоий тармоқнинг ҳар хил бўлимларига ҳамроҳлик қиладиган барча иллюстрациялар услуби бўйича бир-биридан фарқлана бошлади. Бунинг олдини олиш учун Одноклассники жамоаси бир неча ой давомида ягона ечимни излади. Ижтимоий тармоқ олдида ОК эҳтиёжларини қондириш, ёрқин, жозибадор ва барчанинг диққат-эътиборига сазовор бўлиш каби бир неча параметрларга жавоб берадиган шундай бир вариантни топиш вазифаси турар эди. Шундай қилиб иллюстрацияларда тўртта қаҳрамон – турли рангдаги эмодзи-башаралар пайдо бўлди.
Ижтимоий тармоқда бир кунда янгиланишни ўтказиб қўйишмайди, негаки фойдаланувчилар ҳақида қайғуришади. Алексейнинг сўзларига кўра, одамлар янги чиройли ашёларни ёқтиришади, телефонлар, кийим ва автомобилларни вақти-вақти билан алмаштириб туришади, аммо улардан фойдаланиш кўникмасининг кескин ўзгаришини ёқтиришмайди.
Ижтимоий тармоқ дизайн жамоасида Москва, Санкт-Петербург ва Ригадан туриб ишловчи 10 нафарга яқин одам бор. Улар орасида лойиҳаловчилар ва иллюстраторлар бор. Лойиҳаловчилар визуал эргономика ва дизайн нуқтаи назаридан фойдаланувчилар учун уларни қулай қилган ҳолда сервисларни доимий равишда такомиллаштиришади. Иллюстраторлар пиктограммаларни ҳам қўшганда барча визуал элементлар, авторизациялаштириш саҳифаси учун катта иллюстрацияларни яратишади, видеотрансляцияларда қўшилган ҳаётийликнинг уч ўлчамли қиёфаларини чизиб чиқишади, байрамларга анимация қилинган роликларни яратишади.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.
86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.
Жиноятдан сўнг Зуев шериги билан бирга ўлдирилган одамнинг жасадини ўзига тегишли чорвачилик фермасида ҳайвонлар учун мўлжалланган кремация печида ёқиб юборган.
Исроил тарихидаги энг кўп хизмат қилган бош вазирнинг сиёсий фаолияти унинг шахсий миссияси — Исломий Республика Эрондан келаётган таҳдидлар ҳақида дунёга огоҳлик бериш билан белгиланган.
Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган
Бир вақтлар бутун дунёда имкониятлар юрти сифатида таниқли бўлган Америка Қўшма Штатлари энди айрим хорижликлар учун хавфли ва исталмаган жой сифатида кўрилмоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Эрондаги ҳокимият ўзгариши ва Исроилнинг ҳужумлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
Бу ҳужум Украина чегарасидан қарийб 1000 км узоқда амалга оширилган. Украина Бош штабига кўра, ушбу заводда Эронда ишлаб чиқилган «Шаҳид» дронлари йиғилади, синаб кўрилади ва Украина ҳудудига, айниқса, энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига қарши қўлланилади.
Ҳиндистонлик саноатчи ва Sona Comstar компаниясининг раиси Сунжай Капурнинг вафоти асалари чақиши натижасида юзага келган юрак хуружидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Франция президенти Эмманюуэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилиши ғоясига қарши чиқди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.