Туҳмат билан қамалган сурхондарёлик фермер турмада вафот этди. Кейинчи...

A A A
Туҳмат билан қамалган сурхондарёлик фермер турмада вафот этди. Кейинчи...

Сурхондарёлик (Узун тумани) фермер Азамат Ҳасановдан 2008 йилда «қўлбола қорадорифуруш» ясалиб, 16 йилга «кесил»ди. Унга озодликка чиқиш насиб этмади, маҳкумликнинг олтинчи йилида, 62 ёшида турмада вафот этди. Вафотидан маълум вақт ўтиб, жуда кеч бўлса-да, оқланди, шукр. Бироқ бу оқланишни тўла реабилитация қилинди дейиш қийин. Зеро, реабилитация «ноқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортилган, ёки мулкий ҳамда бошқа қонуний манфаатлари чекланган шахснинг оқланиши ва унга келтирилган моддий ва маънавий зарарнинг қопланишини кўзда тутади» (Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б.Мустафоев – Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил).

Фермернинг ноҳақ қамалгани, турмада вафот этгани-ю буларнинг оқибатида етказилган зарарлар қонунга биноан унинг меросхўрларига тўланиши керак. Шунга кўра Жиноят ишлари бўйича (ЖИБ) Сурхондарё вилоят суди 2018 йилнинг 18 мартида марҳум А.Ҳасановнинг тўнғич ўғли Ойбек Ҳасановнинг аризасига асосан етказилган моддий зарарни қоплаш масаласини кўриб, ажрим чиқарди. Аммо суд аризада кўрсатилган тўққиз банддан иборат зарарлар рўйхатидан фақат биттасини тан олди – марҳумнинг ўзи раис бўлган «Азамат» фермер хўжалигидан ололмай қолган ойлик иш ҳақини у ҳибсга олинганидан (2007 йил 3 ноябрь) то вафотига (2013 йил 21 май) қадар бўлган давр учун ҳисоблади. Аниқроғи, ойлик маош суммасини 2007 йилги (565 минг сўм) ҳолича (гўё шу 12 йил давомида Ўзбекистонда умуман инфляция бўлмаган, иш ҳақлари ошмагандек!) ойларга кўпайтириб ҳисоблаб, жами 37 млн 855 минг сўм ундириш тўғрисида ажрим чиқарди. Бу эса сўралаётган зарар миқдорининг ўндан бири ҳам эмас.

Фермернинг қамалиши...

Тушунарлироқ бўлиши учун шу ерда озгина тарихга қайтайлик. Юқорида тилга олган марҳум, суд-ҳуқуқ тизимининг хатоси (афсуски, бу сўз ҳамиша кичик ҳарфларда ёзилади, гарчи оқибати қанчалик катта бўлса ҳам...) туфайли ҳаётининг охирги йилларини қамоқда ўтказган Азамат Турсуналиевич Ҳасанов ўша пайтларда Сурхон воҳасида номи чиққан миришкор фермер ва шунга яраша бадавлат одам эди. 2002 йилда собиқ «колхоз»нинг ташландиқ фермаси ўрнида «Азамат» фермер хўжалигини ташкил этиб, ғалла ва пахта эккан, чорва боққан. Деҳқончиликда катта ютуқларга эришган. Хусусан, 2007 йилда Узун тумани бўйича давлатга ҳаммадан кўп – 170 тонна (40 гектар ердан) пахта топширган. Фермер хўжалигининг молиявий фаровонлигини қуйидаги рақамлар ҳам тасдиқлайди: 2006-2007 йилларда унинг соф фойдаси 61 миллион сўмдан ортиқ бўлган экан, биргина 2007 йил учун бюджетга 57 миллион сўмдан ортиқ солиқ тўлаган. Бундан ташқари, Азамат Ҳасанов 1990-йиллар ўрталарида кимошди савдосида 2 гектар ер сотиб олиб барпо этган узумзоридан ҳам ҳар мавсумда 120 тоннагача ҳосил кўтарган.

Таниган-билганлар уни «бойлигига яраша қўли очиқ, саховатпеша одам эди», деб таърифлашади. Маҳалладаги 1500 ўқувчили мактабни оталиққа, болалар боғчасини ҳомийликка олганди, муҳтож, қўли калта хонадонлардан ёрдамини дариғ тутмаган (бу фактларни маҳалладошлар судга вакиллар юбориб тасдиқлашди ҳам). Хусусан, қамалиши арафасида ҳам А.Ҳасанов ўз ёнидан Узун тумани марказий шифохонасига ошхона қуриб бериш ташвиши билан юрган эди...

Аммо унинг бундай жўшқин фаолияти собиқ МХХнинг, Президент таъбири билан айтганда, «Сурхондарёни от ўйин қилиб ташлаган» машҳур амалдорлари «назарига тушиб қолди». Азамат Ҳасанов нафақат туман, балки бутун воҳада кўзга кўринаётган кунларнинг бирида уни МХХ вилоят бошқармасига чақиришади. Ўша пайтларда Бошқарманинг тергов бўлими бошлиғи ўринбосари билан Азамат Ҳасанов ўртасида қанақа суҳбат кечганию, фермерда унинг нима хусумати бўлгани номаълум (фарзандларининг сўзларига кўра, ундан «эсон-омон юриши учун» чўтал талаб қилишган. Чўталки, нақд 500 минг доллар! Аммо Азамат Ҳасанов кўнмаган. Балки қонун билан муаммоси йўқлигига ишончи комил бўлгани учун таҳдидни жиддий қабул қилмагандир, ким билсин...). Бироқ, орадан бир неча кун ўтиб, фермер қўлга олинади: унинг яқиндагина сотиб олган «Toyota Prado»машинасидан 1 килодан ортиқ (1 кг. 50 гр. 280 мгр.) героин ва «Калашников» автомати тиғ-пичоғи «топилади»!..

Воқеа 2007 йилнинг 3 ноябрь санасида содир бўлган бўлса, 2008 йилнинг 29 январь куни ЖИБ Сурхондарё вилояти суди ҳукм ўқийди, аниқроғи, суд амалда МХХ вилоят бошқармаси тергов бўлимининг айблов хулосасига гўёки «қўл қўйиб» беради: фермер Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёвандлик воситалари олди-сотдиси) 5-қисми, шунингдек, қўшимча «ёпиштирилган» 219-модданинг (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 1-қисми билан айбдор деб топилиб, узил-кесил 16 йиллик озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди ва амнистия актига асосан жазонинг ўталмай қолган қисми чорак ҳиссага қисқартирилди. Яп-янги «Toyota Prado» автомобили ва фермернинг чўнтагидан чиққан 200 доллар пул эса «жиноят қуроли» сифатида мусодара қилинди...
Бу аччиқ тарихнинг энг фожиали қисми шундаки, 2004 йилга қадар икки марта инфаркт ўтказган, камига, қандли диабет касали бўлган Азамат Ҳасанов «муддати»ни охиригача ўтай олмайди – 2013 йил 21 май куни УЯ 64/65 ЖИЭМда (Зангиота тумани) вафот этади.

... ва оқланиши

Хўш, фермернинг айбсизлиги қандай юзага чиқди?

Хабарингиз бор, Шавкат Мирзиёев президентликка сайлангач, аввало собиқ МХХни ислоҳ қилишга енг шимарган эди. Шу жараёнда ўз ваколатларидан жиноий мақсадларда фойдаланган қатор катта мансабдорларнинг кирдикорлари фош бўлиб, тизим яхшигина тозаланди. Жумладан, Азамат Ҳасановга қасдлашган тергов бўлими бошлиғи Нодир Тўрақуловга ҳам навбат етиб келди (Бу пайтда у МХХ Тергов бошқармаси раҳбарлигига кўтарилган эди. Норасмий маълумотларга кўра, ҳозирда у узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган).

Президент кўрсатмаси билан собиқ МХХ мансабдорларининг жиноят иши тергови доирасида Сурхондарёда улардан зулм ва зуғум кўрган барча тадбиркорлардан маълумот йиғилгани ОАВ орқали хабар қилинган. Мазкур тергов-суриштирув жараёнида қанчадан-қанча «кўмилиб кетган из»лар очилгани ҳам айтилмоқда. Жумладан, МХХ «эрка»сининг Сурхондарёдаги қора ишлари элакдан ўтказилиши асносида Азамат Ҳасанов мавзуси ҳам кўтарилади ва собиқ «чекист» фермерни ноҳақ қаматиб юборганига иқрор бўлади!.. Ўзининг тан олишича, буйруқни юқори амалдаги раҳнамоси (айни пайтда у ҳам қамоқда) берган, у эса ходимлари орқали героин билан автомат тиғ-пичоғининг Азамат Ҳасанов автомашинасига «ташлаб қўйилишини» таъминлаган. Хуллас, унинг ҳарбий прокуратура терговчисига берган мазкур кўрсатуви асос бўлиб, ЖИБ Сурхондарё вилояти суди 2018 йил 25 декабрдаги ажрими билан Азамат Турсуналиевич Ҳасановга нисбатан 10 йил муқаддам чиқарилган ҳукмни бекор қилади, уни айбсиз деб топиб, «жиноий ҳодиса юз бермагани сабабли», оқлайди. Шунинг баробарида, унга нисбатан очилган жиноят иши доирасидаги тезкор тадбир ўтказиш, далилларни йиғиш, гувоҳлик олиш, жиноят ишини малакалаш каби процессуал хатти-ҳаракатларда қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлиги ҳам эътироф этилди (Демак, битта «эркатой»нинг хоҳиши билан суд-ҳуқуқ тизимидаги қанча ходим ноқонуний хатти-ҳаракат содир этган...).

Ноҳақлик қурбонлари учун оқлов катта муваффақият! Аммо оқланган шахс реабилитация қилиниши, яъни қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида унга етказилган моддий-маънавий зарар тўла қопланиши ҳам шарт – адолатли қонунларимиз шуни тақазо этади. Марҳумнинг ўғли Ойбек Азаматович Ҳасанов шу боис ҳам отаси оқланганидан сўнг, ЖПКнинг 302-моддасига мувофиқ, моддий зарарни қоплаш тўғрисида ЖИБ Сурхондарё вилоят судига ариза берган эди.

Сўралаётган моддий зарар рўйхати

Хўш, О.Ҳасанов қандай моддий зарарларнинг қопланишини талаб қилмоқда? Қуйида унинг аризасидан кўчирма (имловий ва услубий тузатишлар билан) келтирамиз:

«1. Отам А.Т.Ҳасановга тегишли, 2007 йилда, жиноят иши қўзғатилганида олиб қўйилган ва давлат фойдасига ўтказилган, 64 минг АҚШ долларига баҳоланган «Toyota Prado» русумли автомашина ҳамда 200 АҚШ доллари;

2. Ҳар икки ойда отам А.Т.Ҳасанов билан узоқ муддатли учрашувга сарфланган харажатлар: 7 йил давомида 42 марта 24 кг.дан озиқ-овқат берилган бўлиб, ҳар бир узоқ муддатли учрашув учун 3 млн сўмдан пул сарфланган. Жами: 126 000 000 сўм;

3. Ҳар икки ойда отам А.Т.Ҳасанов билан қисқа муддатли учрашувга сарфланган харажатлар: 7 йил давомида 42 марта 24 кг.дан озиқ-овқат берилган бўлиб, ҳар бир қисқа муддатли учрашув учун 3 млн сўмдан пул сарфланган. Жами: 126 000 000 сўм;

4. Отам А.Т.Ҳасановга 7 йил давомида берилган 130 млн сўмлик дори воситалари (Ҳасанов юраги хаста, ҳам қандли диабети бўлгани сабабли алоҳида парвариш ва дори-дармонга эҳтиёжманд бўлган – изоҳ муаллифники);

5. Отам А.Т.Ҳасанов жазони ўтаган УЯ 64/65 ЖИЭМга келиб-кетиш учун сарфланган йўлкира ҳақи: 7 йилда 84 маротаба, ҳар бирига 100 АҚШ долларидан – жами 8400 АҚШ доллари;

6. Отам А.Т.Ҳасанов билан учрашиш учун оила аъзолари 84 маротаба Тошкентга келганида ҳар келишида 2 кундан меҳмонхонада қолган. Ҳар бир кун учун 100 АҚШ долларидан сарфланган, жами: 16 800 АҚШ доллари;

7. Отам А.Т.Ҳасановнинг ўзи раис бўлган «Азамат» фермер хўжалигидан олган ойлик иш ҳақи. 2007 йилги маълумотга кўра у ойига 565 000 сўм маош олган;

8. Отам А.Т.Ҳасанов раис вазифасида ишлаган «Азамат» фермер хўжалигидан олган соф фойда 2006-2007 йилларда йилига 61 372 720 сўмни ташкил қилган;

9. Отам А.Т.Ҳасанов оилавий тадбиркорлиги натижасида етиштирилган узумзордан олинган 120 тонна узум мевасининг нархи ҳар йилга 360 000 000 сўмни ташкил қилган».

(Кўчирма тугади).

Шу ўринда сўнгги икки банд нега киритилганига изоҳ бериб ўтсак. Қонунчиликда «бой берилган фойда» деган тушунча мавжудки, у ҳам реабилитация қилинган шахс талаб қилишга ҳақли бўлган моддий зарарлар сирасига киради. Фуқаролик кодексининг 14-моддасидан ўқиймиз:«Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади».

Суд бу даъволарга нима деди?

Юқорида қайд этганимиздек, суд 9 бандда кўрсатилган моддий зиёндан фақат биттасини тан олган – Азамат Ҳасановнинг 67 ой давомида ойлик иш ҳақидан маҳрум бўлганини (яна тағин шунча вақт давомида умуман ошмаган ҳолда).

Шунингдек, суд 2019 йил 18 мартдаги ажримида:

давлат фойдасига ўтказилган чоғда яп-янги бўлган «Toyota Prado» автомобили ва 200 доллар пулни ундириш масаласида ноҳақ айловга алоқадор бўлган собиқ МХХ амалдорларига «оид жиноят иши бўйича мурожаат қилишни лозим топди»;

оиланинг Азамат Ҳасанов билан учрашувларга бориб-келиш учун қилган харажатлари (озиқ-овқат ва дори-дармон харид қилишга, йўлкира, меҳмонхонага сарфланган маблағлар)ни «ушбу харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмагани сабабли» тан олмади;

«бой берилган фойда» юзасидан даъволарни эса «А.Ҳасанов озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган бўлса-да, фермер хўжалигини унинг фарзандлари юритиб ҳам шунча даромад қилиши мумкин бўлган» деган важ билан асоссизга чиқарди.

Суд вазифасини қай даражада бажарди?

Албатта, суднинг қарори ҳамиша охирги сўз ҳисобланади. Шу боис ҳам уни муҳокама қилиш бизнинг вазифамиз эмас. Аммо масаланинг бошқа томони бор — суд қарор чиқариш мобайнида процессуал қонун талабларига риоя этдими, ўз зиммасидаги вазифаларни бажардими, нималарнидир билибми-билмайми унутиб қолдирмадими?

ЖПКнинг 306-моддасига кўра, реабилитация этиш тўғрисида қарор чиқарган суд, прокурор, терговчи ёки суриштирувчи реабилитация этилган шахсдан ариза тушган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмасдан зиён миқдорини аниқлаши, зарурат туғилганда бунинг учун молия органларидан ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимларидан ҳисоб-китоб талаб қилиб олиши лозим. Иш кассация ёки назорат тартибида кўриш чоғида суд томонидан тугатилган бўлса, зиён миқдорини ҳукм чиқарган суд аниқлайди.

А.Ҳасановга оид жиноят ишини кассация тартибида кўриб, уни оқлаган ЖИБ Сурхондарё вилоят суди эди. Бинобарин, реабилитация жараёнига шу маҳкаманинг ўзи бош-қош бўлиши керак экан. Қонун моддий зарарни аниқлаш, керак бўлса, бунинг учун молия ва статистика идораларини жалб қилиш вазифаларини ҳам суднинг зиммасига юкламоқда. Зеро, орада ўтган шунча вақт мобайнида иш ҳақлари неча марта ва қанча миқдорда ошганию нарх-наво йил сайин нечоғли ўзгарганини тегишли ташкилотлар кўмагисиз аниқлаб бўлмаслиги кундек равшан. Аммо суд молия органларига мурожаат қилганмикан? Ажримда фермернинг 67 ойлик иш ҳақи 12 йил бурунги коэффициент бўйича ҳисоблаб чиқарилганига қараганда... даргумон.

А.Ҳасанов оиласининг у билан учрашувга Сурхондарёдан Тошкентга келиб-кетишию озиқ-овқат ва дорилар сотиб олиш, меҳмонхона харжи каби чиқимларига келсак, бу сарф-харажатларнинг ҳужжатлари судга тақдим этилмагани рост. Бўлса тақдим этилади-да! Аксар ҳолларда 2-3 киши бўлиб хусусий киракаш автомашинада келиб-кетишган – расман қайд этилмаган. Дори-дармон – аптекалардан, озиқ-овқат эса бозору дўконлардан харид қилинган, тўлов қоғозлари бўлмаган, бўлса ҳам сақлаб қўйилмаган. Меҳмонхона квитанциялари ҳам. Хуллас, туҳмат билан «ётган» касал отани кўргани Сурхондан Тошкентга 84 марта учрашувга келиб-кетган фарзандлар, ҳар гал егулик ва дорилардан иборат 24 кг. юк билан келишганини ҳужжатлар билан тасдиқлай олишмайди ростдан.

Шу нуқтаи назардан, суд ўз эътирозларида ҳақлидек. Тўлов қоғозлари бўлмаса, зарарни қайси ҳужжатга асосан ҳисоблайди ахир?

– Йўқ, асло ундай эмас, – дейди Ойбек Ҳасановнинг ишончли вакили, Тошкент шаҳридаги «Adolat ustivorligi sari» адвокатлар ҳайъати адвокати Қодир Юлчиев. – Бундай ҳолатда суд жазони ижро этиш муассасасига мурожаат қилиши лозим эди. Зеро, УЯ 64/65 ЖИЭМда А.Ҳасановнинг қариндошлари қачон, неча марта, неча киши бўлиб узоқ ва қисқа муддатли учрашувларга келганию ўзлари билан неча килограмм юк (қанча озиқ-овқат ва қай турдаги дори воситалари) келтиришгани ҳақида маълумот мавжуд (Бунақа муассасаларда маҳкумлар билан учрашувлар вақти, борган кишилар исм-фамилияси, юклари миқдори, ҳатто турларигача «темир» дафтарларга тиркалади). Улардан кўчирма олиш учун суднинг сўровнома юбориши етарли эди. Аммо суд бу вазифасини бажармагани туфайли энди бу ишни ўзимиз бажаришимизга тўғри келмоқда. Таассуфки, яқинда қайта ташкил этилгани боис УЯ 64/65 муассасасидан маълумот олишимизнинг имкони бўлмади. Шу боис Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига сўровнома жўнатдик, жавобини кутяпмиз.

Адвокатнинг сўзларига кўра, ЖИЭМдан маълумот олинса, кўп нарса ойдинлашади.

Марҳум А.Ҳасановнинг инфаркт оқибатлари ва қандли диабетдан даволаниб юргани эса факт. Буни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд. Бунақа хасталиклар профилактикаси ва муолажасида бемор қанақа дори препаратларини қабул қилишини эса ихтисослашган тиббиёт муассасасидан, дориларнинг турли йиллардаги нархларини статистика идоралари ёки фармацевтика ташкилотларидан билиб олиш мумкин.

Қолаверса, хаста бўлгани учун оила аъзолари ҳар борганларида унга сифатли, сара егуликлар элтишган. ЖИЭМ буларни маълумотномасида тасдиқлаб берса, судга қоладигани – уларнинг нархларини белгилашу тафовут ва инфляциядан келиб чиқиб, умумий сарф-харажатни чиқариш.

Табиийки, бундай экспертиза тадбирлари суд ташаббуси ва раҳбарлигида ўтказилиши керак. ЖИБ Сурхондарё вилоят суди эса қонунда белгиланган бу каби вазифаларини бажармаган.

Йўлкира ва меҳмонхона харажатлари ҳам гап шу: гувоҳлик, сўровлар, маълумотларни қиёслаш ва таҳлил қилиш орқали аниқланиши лозим. Вилоятлар билан пойтахт ўртасида асосий транспорт – бу киракаш машиналар, А.Ҳасанов оиласи ҳар доим ёлланма хусусий автомобилда Тошкентга қатнар, келибоқ меҳмонхонага тушишар ва эртасига Зангиотага йўл олишарди. ЖИЭМ тартиб-таомилларидан ўтиб, ота билан учрашгунча қош қорайиб қолгач, тағин бир кеча меҳмонхонада тунашар ва эртасига уйларига қайтиб кетишар экан. Суд бу фактларни ўша меҳмонхоналардан сўровлар орқали маълумот йиғиш билан аниқлашида муаммо йўқ. Йўл чиқимларига келсак, ўша кезларда Ҳасановларни Узун туманидан Тошкентга элтган бир неча хусусий автомашина ҳайдовчиларини қидириб топилди, улар гувоҳлик беришга тайёр. Лекин уларнинг гувоҳлигига маҳтал суд қани дейсиз?

Суднинг «бой берилган фойда» масаласидаги эътирози ҳам ноўрин.
Ажримда суд «А.Ҳасановнинг фарзандлари ҳам ердан ўшанча даромад олиши мумкин эди», дея осон қутулмоқчи бўляпти. Бу худди «Болалари отасидек ишбилармон бўлмаса, бизда нима айб» дегандай пуч иддао. Фуқаролик кодексининг 14-моддасига диққат қилинг: «...шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари» ҳақида гап бораяпти. Азамат Ҳасановнинг қамалишидан олдин йилига фалон миллион даромад қилгани эса факт – солиқ идораси буни тасдиқлаб турибди. Демак, қамалиб кетмаганида, яъни, қонунда таърифланганидек, ўз ҳуқуқлари бузилмаганида, одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида ҳар йили камида шунча даромад олиши мумкин эди. Қолаверса, деҳқончиликдан илмидан йироқ фарзандлар бошларига тушган оғир мусибат ва ташвишлар билан бўлиб хўжалик ишларига етарлича ҳафсала қила олишмаган. Натижада экин-тикин, узумзор қаровсиз қолиб, даромаднинг баракаси учган. Бу бой берилган фойда бўлмай?!

Айбдор шахслар нега моддий жавобгарликка тортилмаяпти?

Бордию ЖИБ Сурхондарё вилоят суди давлат бюджетига «ачинаётган» бўлса, бюджетга тегмасдан ҳам марҳум фермернинг реабилитация қилинишини ва моддий зарар даъволари қондирилишини таъминлаши мумкин эди. Мутлақо қонуний йўл билан. Қандай қилиб?

Фуқаролик кодексининг 991-моддасида (Суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг қонунга хилоф ҳаракатлари туфайли етказилган зарар учун жавобгарлик) «суднинг қарори билан зарарни қоплаш зарар етказилишида айбдор бўлган мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкин», дейилган.

Демак, А.Ҳасановга етказилган моддий зарарни унинг қамалишига бевосита айбдор бўлган шахслардан ундириш мумкин экан. Аммо бу даъвогар тарафнинг эмас, суднинг вазифаси. ЖИБ Сурхондарё вилоят суди собиқ МХХ амалдорларининг жиноят ишларини юритган (ёки юритаётган) тергов ва суд идораларига чиқиб, улардан мусодара қилинган мол-мулк ва пул маблағлари ҳақида маълумот талаб қилиши ва А.Ҳасанов меросхўрларининг ҳаққи бўлган моддий зарарнинг катта қисмини шулар ҳисобидан қопланиши чораларини кўриши керак... эди. Бироқ суд нима қилди? Ўзи ташаббус кўрсатиш ўрнига А.Ҳасановга тегишли «Toyota Prado» автомобили ва 200 доллар пулни ундириш масаласида собиқ МХХ амалдорларига «оид жиноят иши бўйича мурожаат қилинглар» дея масъулиятни зиммасидан соқит қилиб қўяқолди...

– ЖИБ Сурхондарё вилоят суди мазкур собиқ МХХ амалдорларига оид жиноят ишлари бўйича тергов ва суд ёпиқ тартибда ўтказилганини, хусусий шахслар учун ҳарбий прокуратура ва ҳарбий суддан бу борада маълумот сўраб олиш дахмаза эканлигини била туриб, яна ўз процессуал вазифаларини охиригача бажармасдан бизни «копток қилиб ўйнамоқчи»ми? – дейди Қодир Юлчиев.

Муаммога оид баъзи мулоҳазалар

Ислоҳотлар шамоли судларимизнинг юзидаги пардани кўтаргач, тизимдаги нуқсонларни жамоатчиликдан яшириб бўлмай қолди. Қувонарли томони, энди бу қусурлар тан олина бошланди, расмий йиғинларда ва матбуотда муҳокама қилинмоқда. 27 йил «ғафлатда ётган» Ўзбекистон учун шунинг ўзиёқ катта гап аслида. Тўғри, тизимни «эпақага келтириш» бир-икки кунда битадиган иш эмас, йиллаб давом этадиган мураккаб ва машаққатли жараён бу, муҳими эса бу жараённинг бошланганида.

Аммо, шу ўринда бир мулоҳаза борки, яқин вақтларга қадар асосан жазоловчи машина бўлиб хизмат қилган тизим Президентнинг афвлари, ноҳақ қамалган (қаматилган)ларни оқлаш ташаббуслари қаршисида довдираб қолаётгандек. Маълум маънода уларни тушунса бўлади: эски кадрлар ўз зеҳнияти ва иш услуби билан янги талаблар ва шарт-шароитга дарров мослаша олмаслиги табиий ҳол. Жумладан, реабилитация ҳам Ўзбекистон қонунчилигига кеча ёки бугун киритилган тушунча бўлмаса-да, бу механизм шу пайтгача ИШЛАТИЛМАГАН эди. Тўғрироғи, бунга эҳтиёж бўлмаганди. Чунки судлар оқлов ҳукмларини деярли чиқармасди.

Шу маънода марҳум фермер Азамат Ҳасанов меросхўрларининг моддий зарарни ундириш ҳақидаги даъвосига нисбатан ЖИБ Сурхондарё вилоят судининг бир қадар ғалатироқ муносабатини (адвокат билган қонунларни судья билмайдими?..) бир томондан тажрибасизликка ҳам йўйиш мумкин. Аммо бу билан судьяларни ҳимоя қилмоқчи эмасмиз: зеро, реабилитация нормаларини қўллаш бўйича тажриба ҳосил бўлиши учун бу амалиётни бошлашга кимдир журъат қилиш керак-ку, ахир.

Яна бир масала. Биздаги маълумотларга кўра, реабилитация қилинганларга улар кўрган моддий зарарни давлат бюджетидан қоплашга доир суд актлари бўйича вилоятларда миллиардлаб сўм қарздорлик йиғилиб қолган. Сабаби, молия вазирлиги тасдиқлаган ҳужжатларда бунақа харажатлар «кўзда тутилмаган». Бу эса ҳали қонунчилигимизда ҳам реабилитация қилинган шахсларнинг моддий зарарини қоплаш механизми, тартиб-таомили ва манбалари билан боғлиқ камчиликлар мавжудлигини кўрсатади.

***

Хўш, шахс тўла маънода реабилитация қилинмас экан, адолат тантанаси ҳақида гап бўлиши мумкинми? Ҳолбуки, такрор айтамиз, Азамат Ҳасановнинг фарзандлари ҳали маънавий зарардан сўз очганлари йўқ. Ваҳоланки, ота улкан бир туҳмат билан қамалди, маҳкумликда ўлди, уни тирилтириб бўлмайди. Ўта хавфли жиноятда ноҳақ айбланиш, кўп йиллик жазо унинг ўзини ва оиласини нечоғли оғир сурункали руҳий изтиробларга гирифтор этган – буларнинг баҳоси борми? Бўлса, қанча?..

Йўқ, яхшиси бу ҳақда бош қотирмай қўяқолайлик. Ахир, деярли аниқ кўриниб турган, қўполроқ қилиб айтганда, «ушлаб кўрса» бўладиган зарарларни ҳисоблай олмай турган ҳолимизда бир қарашда мавҳум туюладиган маънавий зарарни ўлчаш учун адолат тарозисини қаердан топамиз?..

Ойбек Мўминов,
журналист

Manba: xabar.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Самолёт Тошкент шаҳрига етмай авиафалокатга учради. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор.

Йўловчи самолёти қўнишга яқинлашганда ҳаво диспетчери ва экипаж ўртасидаги алоқа узилиб қолди

Женнифер Лопес концертидан сўнг "Бунёдкор" стадионининг аҳволини кўрдингизми? (Фото)

Кеча "Бунёдкор" стадионида жаҳон машҳур қўшиқчи Женнифер Лопеснинг концерт дастури бўлиб ўтди.

Бола ўғрилари ушланди

2023-йилдан бери камида 25 нафар чақалоқни сотиб улгурган.

Хамзат Чимаев: "У мени йўқ қилиб ташлайди"

UFC жангчиси Хамзат Чимаевнинг айтишича, UFC 308 турнирида Роберт Уиттакерда ғалаба учун имконият бўлмаган.

Боксчиларимиз Осиё чемпионатини "портлатиб ташлади"

Хабарингиз бор, 30 июлдан 12 августга қадар Таиланднинг Бангкок шаҳри 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Криштиану Роналду икки оғиз сўз билан "Олтин тўп"ни танқид қилди

Куни кеча "Олтин тўп" учун 30 нафар номзоднинг рўйхати эълон қилинди.

Баҳодир Жалоловнинг Усик билан жанги қачон бўлиши мумкинлиги айтилди

Баҳодир Жалоловнинг менежери Алик Фролов мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усикка қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

"Биздан Арманистон жанубини тортиб олишяпти, лекин буни ҳеч ким гапирмаяпти"

Унга кўра, Зангезур йўлаги яратилиши Арманистонни "суриялашув"га олиб келиши мумкин.

Ҳиндистон АҚШ ва ЕИнинг Россия нефть импортига қарши ҳужумларига жавоб қайтарди

Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Рандҳир Жайсвал баёнотида маълум қилди.

Ўзбекистонликларнинг доллар харидидаги рекорди янгиланди

Бундан ташқари, аҳоли томонидан банкларга 1,7 миллиард доллардан ортиқ валюта сотилгани ҳам июнь ойининг энг юқори кўрсаткичларидан бири бўлди.

“UzAuto Motors” янги тўлов шартларини эълон қилди

“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган.

Дилшод Тўрахўжаев иши: Россия Ўзбекистонга нота йўллади

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси мазкур иш юзасидан расмий нота берди.

Ҳиндистонда икки фарзанди билан бирга яшаган россиялик аёл ғорда топилди

40 ёшли аёлнинг визаси 2017 йилда тугаган.

Боғча болангиз борми? Ҳар ой 618 минг сўм ёрдам пули олишингиз мумкин!

Ҳукуматнинг 2025 йил 31 июлдаги қарорига кўра, давлат томонидан камбағал оилаларга махсус моддий ёрдам пули тўлаб берилади.

Дональд Трамп жума куни “Россияга боришини” айтди, Оқ уй эса...

Трамп бу ҳақдиа Америка пойтахтидаги хавфсизлик чораларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.

АҚШ 9 магнитудали зилзила хавфи остида

Бу ҳақда сейсмологлар маълумотларига таяниб NBC News хабар берди.

Чироқчида хотин эрини қизғониб бошқа аёлни дўппослаб, кийимсиз қолдирди

Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.

Ғазода ҳалок бўлган Al Jazeera мухбирининг васияти эълон қилинди

Исроил армиясининг Аш-Шифо шифохонаси яқинида журналистлар учун ўрнатилган палаткага бевосита зарба бериши натижасида ҳалок бўлган Al Jazeera мухбир Энес эш-Шерифнинг васияти оиласи томонидан эълон қилинди.

Дмитрий Козак Владимир Путинни Украина урушини тўхтатиш ва махсус хизматлар ваколатларини чеклашга чақирди

Нашрнинг хабар беришича, Козак, шунингдек, Россия махсус хизматларини ҳукуматга бўйсундириш ва мустақил суд тизимини яратишни таклиф қилган.

ошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

Бозорнинг умумий дўконлар қурилган майдони 20.000 м/кв бўлиб, кўрилган тезкор чоралар натижасида 12.000 м/кв майдонда жойлашган савдо дўконлари ёнғиндан сақлаб қолинган.

ДХХ: Ички ишлар органларининг порахўр ходимлари қўлга олинди

ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

ДХХ: МИБ ходимига ҳукм ўқилди

Маълум бўлишича, давлат ижрочиси ушбу “хизмати” эвазига муқаддам 450 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм ҳам олган.

Бразилияда автобус ва юк машинаси тўқнашди, қурбонлар бор

Ҳодиса оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Шунингдек, 45 киши тан жароҳати олди, улардан 12 нафарининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.

Жомбойда ёнғин чиқди

Ёнғин натижасида “KIA BONGO”, “DAMAS” ва “GENTRA” русумли автомобиллар зарарланган.

Туркияда кучли 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди

Турли шаҳарларда, жумладан, Истанбулда ҳам ер силкиниши сезилган.

Болгарияда чўкиб кетган йигитнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилмоқда

Болгариянинг Созопол шаҳрида 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси украиналик қизни қутқаришга уриниш пайтида сув остидаги қоялар орасида қолиб ҳалок бўлганди.

Машина устида салют учирган блогер 7 суткага қамалди

3 август куни содир бўлган ҳодиса видеолари ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Таиландда 30 қаватли минора қулаб тушди

Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.

Қозоғистонда йўқолган вертолёт парчаси ва экипажнинг жасади топилди

Эслатиб ўтамиз, EC-145 вертолёти 25 июль куни бедарак йўқолган

Тошкентда 3 нафар эркак банкоматни ўғирламоқчи бўлди

Ерга тушиб кетган банкомат овози фуқароларнинг эътиборини тортганидан шубҳаланиб, улар шикаст етган банкоматни ташлаб воқеа жойидан қочиб кетишган.

Фарзандлари онасини кўришни истамаган аёл алимент пуллари ундирилди

Олтиариқ туманидаги ҳодиса бизни ачинарли ҳақиқатга яна бир бор тўқнаштиради: онанинг фарзандларини ташлаб кетиши.

Хитой фуқароси АҚШдаги ҳибсхонада ўз жонига қасд қилди

32 ёшли йигит ювиниш хонасида бўйнига осилган ҳолда топилган

2023 йилдан буён Исроил томонидан Ғазога 100 минг тонна бомба ташланди

Сўнгги 24 соат ичида Ғазода Исроил томонидан 100 нафар киши ўлдирилди

Ғазода очликдан ҳалок бўлганлар сони 197 нафарга етди

Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги директори Мунир ал-Барш ижтимоий тармоқда маълум қилди.

ҲАМАС: Исроилнинг Ғазо шаҳрини босиб олиш режаси "катта хақ тўлашга олиб келади"

ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.

БМТ инсон ҳуқуқлари комиссари Исроилни Ғазодаги ҳарбий режадан воз кечишга чақирди

Бу ҳақда хорижий ОАВга таянган ҳолда Report нашри хабар берди.

Ҳизбуллоҳни қўлдан қуролсизлантириш — АҚШ ва Исроилнинг найранги

Ямандаги Ансоруллоҳ ҳаракати раҳбари Абдулмалик ал-Ҳуси АҚШ ва Исроилнинг Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракатини қуролсизлантириш уринишларини кескин танқид қилди.

Исроил Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини тасдиқлади

Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.

Исроил ваъдасини бузди ва ғазоликларни «секин ўлдириш»да давом этяпти

Исроил Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами ортилган юк машиналарини Европа Иттифоқига ваъда қилганидан тўрт баравар кам киритди. Бу ҳақда Euractiv Еврокомиссия ҳужжатларига асосланиб хабар берди.

Исроил ваъдасини бузди ва ғазоликларни «секин ўлдириш»да давом этяпти

Исроил Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами ортилган юк машиналарини Европа Иттифоқига ваъда қилганидан тўрт баравар кам киритди. Бу ҳақда Euractiv Еврокомиссия ҳужжатларига асосланиб хабар берди.

Хитойда хавфли вирус тарқалди. Карантин чекловлари жорий қилинди

Хитойнинг Жанубий Фошан провинциясида чикунгуня вируси катта тезликда тарқалмоқда.

Тошкентда 19 ёшли йигит кўчада кийимсиз юргани бўйича маълумот берилди

Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.

Хитойда кўчки остида 14 киши қолиб кетди

Қолган беш кишини қидириш ишлари давом этмоқда.

Ғазода қашшоқлик қурбонлари сони 197 нафарга етди

Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош директори Мунир ал-Бурш ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

АҚШнинг Жоржия штатидаги Форт-Стюарт ҳарбий базасига қуролланган шахс бостириб кирди

Дастлабки маълумотларга кўра, жароҳатланганлар бор, бироқ уларнинг сони ҳозирча номаълум.

Испанияда жазирамадан 1060 киши вафот этди

Испанияда ёзнинг иккинчи иссиқ тўлқини хавфи остида, бу камида кейинги якшанбага қадар давом этиши кутилмоқда.

Кўкдаладаги газ портлаши оқибатида 10 синф қиз ҳам вафот етди

Масъуллар воқеадан сўнг, портлаш ва ундан келиб чиққан ёнғин 4 кишининг умрига зомин бўлганини очиқлаганди.

Инсоният тарихида биринчи марта ядро қуроли қўлланилган кун: Ҳиросимага атом бомбаси ташланганига 80 йил тўлди

Оқибатда Қўшма Штатлар Б-29 Энола Гай бомбардимончи самолёти ҳеч қандай қаршиликка учрамай, шаҳар марказидан учиб ўтган ва “Кичкинтой” деб номланган ядро бомбасини шаҳарга ташлаган.

Сирдарёда машина олиб қочган икки йигит Бўкада уларни тўхтатишга уринган ИИБ ходимини пичоқлади

Андижон вилояти, Хўжаобод туманидан бўлган 18 ёшли икки йигит ўзлари Самарқанд шаҳридан йўловчи сифатида минган Cobalt машинасини Сирдарё вилояти ҳудудида ҳайдовчи ҳожатхонага кирганидан фойдаланиб, олиб қочган.

Ғазоликларни қиришга чорлаган исроиллик футболчини немислар ортига қайтаришди

Германия Иккинчи Бундеслигасининг «Фортуна Дюсселдорф» клуби, мухлисларнинг босими туфайли, исроиллик ҳужумчи Шон Вайсман билан режалаштирилган шартномани бекор қилди.

Кўкдаладаги портлашда ҳайдовчи жароҳатланди

Ёнғин натижасида 1 та автоцистерна ва 10 куб пропан суюлтирилган газ сақлаш резервуари ёниб зарарланган.

Кўкдала туманида рўй берган ёнғин тўғрисида расмий маълумот берилди

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати "портлаш" эмас, ёнғин чиққанини маълум қилди.

Колумбиядаги сув тошқинларидан 2 мингдан ортиқ киши жабрланди

Санта-Марта мэри Карлос Пинедо шаҳарда тўрт соат ичида ҳар квадрат метрга 155 миллиметр ёмғир тушганини айтди. У бу миқдорни "жуда юқори" деб таърифлади.

Дорихонада маст эркак 14 ёшли болани калтаклади

Жумладан, вояга етмаган М.К.га етказилган тан жароҳати юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Гулистондаги вилоят мусиқали драма театрида ёнғин чиқди

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:09 да воқеа жойига етиб борган ҳамда соат 18:12 да ёнғинни қуршаб олиб, 19:00 да тўлиқ ўчирган.

Чилида фожиа: Шахтадаги ишчилар ҳалок бўлди

Шахтанинг ўпирилиб қулашига Чили тарихидаги энг кучли сейсмик силкинишлардан бири сабаб бўлган. Зилзила Эль-Теньенте шахтасига катта зарар етказди.

Сериалдан илҳомланган икки ўқитувчи яширин нарколаборатория очишди

Американинг «Эгрилик сари» сериалидан илҳомланган ҳиндистонлик икки ўқитувчи яширин нарколаборатория очишди.

Ғазода гуманитар ёрдам навбатига қилинган ҳужумда 9 фаластинлик ҳалок бўлди

Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги соғлиқни сақлаш идоралари ва гувоҳларга таяниб хабар берди.

ХАМАС: 2023 йилдан бери Ғазода 230 дан ортиқ журналист ҳалок бўлди

Бу ҳақда ХАМАСнинг расмий вакили Иззат ар-Ришк Telegram-канали орқали хабар берди.

Ғазода геноцид сиёсати оқибатида хавфли касаллик тез суръатда тарқалмоқда

Вазирлик бош директори Мунир ал-Буршнинг сўзларига кўра, сўнгги кунларда 95 та янги ҳолат аниқланган, шулардан 45 нафари болалар, иккиси эса 15 ёшдан кичик.

Зеленский Россиянинг Украинага қарши босқинида Ўзбекистон фуқароларининг иштирокини қайд этди

Дронлар билан таъминлаш ва улардан фойдаланиш, аскар ёллаш ҳамда бригадаларни бевосита молиялаштириш масалалари алоҳида муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Туркманистондаги конференцияда 6 муҳим таклифни илгари сурди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.

Миробод туманида Spark ёниб кетди

Миробод туманида автомашинада содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берилди.

Тошкентда соҳта ҳожатбарор ДХХ ходими ушланди

Пойтахтда фирибгарлик ҳолати аниқланди.

Конор Макгрегор фуқароларни Ирландия конституциясини ўзгартиришга чақирди

Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги Х саҳифасида ёзди.

Тошкентда 19 ёшли "курьер" йигит Isuzu босиб кетиши оқибатида вафот этди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Крокус Сити Холл”даги терактни амалга оширган тўрт нафар шахс айбини тан олди

Бу ҳақда 127 нафар жабрланувчи томонидан вакиллик қилувчи адвокат Людмила Айвар 4 август куни россия давлат ОАВга маълум қилди.

Ғазо секторида Гийен-Барре синдроми билан оғриган 3 фаластинлик, жумладан 2 бола вафот этди

Бу ҳақда ҳудуднинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Ғазода ҳалок бўлганларнинг 30%дан ортиғи — болалар

Бу ҳақда Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазода эълон қилган ёзма баёнотда маълум қилинди.

Ғазо секторида очликдан вафот этганлар сони 175 нафарга етди

Сўнгги пайтларда Фаластиннинг Ғазо секторида камида 175 киши, жумладан, 93 бола очликдан вафот этган.

Яман соҳилларида қайиқнинг чўкиши оқибатида камида 76 нафар мигрант ҳалок бўлди

"Бедарак йўқолганларнинг тақдири ҳали ҳам номаълум", — дея таъкидлади Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) Яман бўйича миссияси раҳбари Абдусаттор Эсоев АFP агентлигига берган баёнотида.

Яманда муҳожирлар қайиғи чўкиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 68 кишига етди

Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилотининг Ямандаги миссияси раҳбари Абдусаттор Эсоевга таяниб, Associated Press хабар берди.

Корхонадаги юз берган портлаш икки кишининг ҳаётига зомин бўлди

Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланган

Исроил армияси Жанубий Сурияда қурол контрабандасига қарши операция ўтказди

Бу ҳақда армия матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Report.

Ғазода очликдан ҳалок бўлганлар сони 175 нафарга етди

Исроил муҳосарасидаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида яна 6 нафар фаластинлик очликдан вафот этди, дея хабар берди Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош директори Мунир ал-Бурш.

Mangal Fest тадбирида жанжал нимадан чиқди?

Аслида, бунақа ҳолатлар нафақат фестивалларда — исталган жойда, бозорда, бекатда ёки паркда ҳам бўлиши мумкин.

Туркияда полициячи хотини ва икки фарзандини ўлдирди

Дастлабки маълумотларига кўра, Кошкун С. ухлаб ётган рафиқаси Назли ҳамда фарзандлари — 7 ёшли ўғли Яғиз ва 2 ёшли қизи Дуруга ўқ узган.

БМТ: охирги икки кунда ғазода озуқа олишга уринган 100 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда БМТ Бош котиби матбуот котиби ўринбосари Фарҳан Ҳақ Нью-Йоркдаги кундалик матбуот анжуманида маълум қилди.

Ғазо болалари исроиллик аскарларнинг нишонига айланган — BBC

Исроил аскарлари ғазолик болаларни мунтазам равишда нишонга олиб ўлдириб келгани BBC томонидан фош қилинди.