Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Давлат экологик экспертизаси маркази ҳамда Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Олмазор туман бўлими томонидан тумандаги “ZELAL TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси фаолияти юзасидан мониторинг ўтказилди.
Мониторинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори 1-иловасининг 24-банди (асбест ва таркибида асбест бўлган буюмларни ишлаб чиқариш корхоналари) ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилди.
Ўрганиш жараёнида корхонада трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган мато чанглари самарадорлиги юқори бўлган қўлқопли фильтрлар билан тозаланиши маълум бўлди. Шунингдек, технологик жараёнда ҳосил бўладиган оқова сувлар амалдаги биологик локал тозалаш иншооти орқали тозаланиши аниқланди.
Маълумот учун, бугунги кунда, “ZELAL TEKSTIL” хорижий корхонаси томонидан замонавий халқаро стандартларга жавоб берадиган локал сув тозалаш иншооти қурилмоқда. Бунда корхона ҳудудини кенгайтириш ва янги технологияларни жорий қилган ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг атроф муҳитга таъсири тўғрисидаги баёноти лойиҳаси учун экспертиза хулосаси олинган. Ушбу локал сув тозалаш иншооти бир кунда 633,365 м3 оқова сувни тозалаш имконини беради.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.