Украина делегацияси Россия томонидан бошланган урушни тўхтатиш бўйича янги музокаралар ўтказиш учун АҚШга борди — Deutsche Welle
Делегация таркибида Украина президенти девони раҳбари Кирилл Буданов, Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров ҳамда ҳукмрон “Халқ хизматчиси” партияси раҳбари Давид Арахамия бор. Музокаралар бугун Майамида бўлиб ўтади.
"Вашингтоннинг воситачилик ҳаракатлари анчадан бери давом этмоқда. Бироқ Украина NATO'га аъзо бўлиши ва Россиянинг ҳудудий талабларига доир асосий масалаларда Москва ва Киевнинг позициялари фарқ қилмоқда. Россия томони талабларини сақлаб қолмоқда, бу талаблар, Киэвнинг баҳосига кўра, Украинанинг таслим бўлиши билан тенг", дея ёзмоқда DW.
Украинанинг АҚШдаги элчиси Олга Стефанишинанинг маълум қилишича, Майамида хавфсизлик кафолатлари ва “Украина иқтисодий тикланиши” бўйича 690 миллиард еврогача бўлган келишувлар устида иш олиб борилади. Агар вазият ижобий ривожланса, ҳужжатлар келаси ҳафта Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида имзоланиши мумкин.
Шунингдек, хабар берилишича, Майамидаги музокараларда Россия томони иштирок этмаяпти, аммо яқин кунларда АҚШ вакилларининг Москвага ташриф буюриши кутилмоқда. Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков олдинроқ Россия урушни тугатиш йўлларини муҳокама қилиш мақсадида АҚШнинг Украина бўйича махсус вакили Стив Уиткофф ва президент Трампнинг куёви Жаред Кушнернинг ташрифига кутилаётганини маълум қилган эди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
"Манчестер Сити"нинг YouTube канали 2024/25 йилги мавсум давомида Ўзбекистондан 26 миллион марта кўрилди — бу барча мамлакатлар орасида тўртинчи энг юқори кўрсаткичдир.
Миллат етакчиси, Тожикистон Республикаси Президентининг соғлиғи ҳақида расмий маълумотларнинг йўқлиги шароитида, мамлакат ичида ва ташқарисида янгиликлар кун тартиби кескинлигича қолмоқда
The Washington Post маълумотига кўра, АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ва Пентагон Норвегияда “Гавана синдроми” билан боғлиқ махфий қурилмани текширган.
13 февраль куни Тошкент шаҳридаги 31-мактаб ва “Oxbridge” халқаро мактаби ўқувчилари, шунингдек, Фарғона вилояти ёш экологлар ҳаракати аъзолари, ёш эко-фаоллар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ташриф буюрди.
АҚШ президенти Donald Trump Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралардан воз кечмайди. Бу фикрни сиёсатшунос, Инновацион ривожланиш институти Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов билдирди.
Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ” каби 87 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.