Ўзбекистонда вояга етмаган қизларнинг ҳомиладор бўлиб қолиши борасида жавобгарлик кучайтирилади

Ўзбекистонда вояга етмаган қизларнинг ҳомиладор бўлиб қолиши борасида жавобгарлик кучайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 3 март куни аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини янада кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш юзасидан таклифлар ҳамда янги ташаббуслар билан танишди.

Мамлакатимизда эрта никоҳ, эрта ёшдаги туғуруқ ҳамда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш масалаларига оила институтини мустаҳкамлаш жамиятда соғлом ижтимоий муҳитни шакллантиришнинг муҳим йўналиши сифатида доимий эътибор қаратиб келинмоқда.

Ушбу масалалар энг юқори даражада бир неча бор муҳокама қилиниб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда бошқа мутасадди идоралар олдига аниқ вазифалар қўйилган. Уларнинг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида идоралараро кенгаш ташкил этилган ва қисқа муддатларда амалий таклифларни ишлаб чиқиш топширилган эди.

Бугунги тақдимотда кенг жамоатчилик, соҳа экспертларининг таклифлари ҳамда илғор халқаро тажриба асосида мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан тайёрланган ташаббуслар кўриб чиқилди.

Жумладан, ижтимоий тармоқларда аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган бир қатор масалалар бўйича қуйидаги таклифлар билдирилди:

– шаҳвоний шилқимлик учун белгиланган 5 суткагача маъмурий қамоқ жазосини қатъийлаштириш;

– педофиллар учун умрбод озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазони белгилаш;

Жиноят кодексининг 118- ва 119-моддаларидаги жинсий жиноятларни вояга етмаган шахсларга нисбатан содир этган маҳкумларни манзил-колонияларга ўтказмаслик;

Жиноят кодексининг 6 та моддасидаги жинсий жиноятлар бўйича ишларни тергов қилиш ваколатини ички ишлар органларидан прокуратурага ўтказиш;

– шаҳвоний шилқимлик бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликка оид материалларда жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги бўйича прокурор қарорини олиш шартлиги;

– аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик жиноятлари билан махсус тайёргарликдан ўтган адвокатлар, терговчи ва судьялар шуғулланиши;

– зўравонликдан жабрланган ва ҳимоя ордери берилган хотин-қизлар ҳимоясини кучайтириш мақсадида уларнинг телефон қурилмаларига махсус “SOS” иловаларини ўрнатиш, бунда чақирув тугмаси босилганда 5 километр радиусдаги ички ишлар ходимлари 10 дақиқада манзилга етиб келиши ва бошқалар.

Шунингдек, юртимизда никоҳларнинг 40 фоизи 18-19 ёшдагилар ўртасида тузилиши, бироқ халқаро ташкилотларнинг энг мақбул никоҳ ёши 21 ёш экани, бу ёшга етган шахслар одатда молиявий мустақилликка эришиб, оила қуришга ҳар томонлама тайёр бўлиши ҳақидаги тавсиялари асосида қуйидаги ташаббуслар билдирилди:

– никоҳни 21 ёшга етган шахслар ўртасида тузилишини рағбатлантириш мақсадида қўшимча молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш;

– давлат божидан имтиёзлар бериш йўли билан никоҳланувчилар ўртасида никоҳ шартномаси тузилишини рағбатлантириш;

– никоҳ ёшига оид қонунчиликни бузганлик учун жариманинг 15 фоизини бундай ҳолат ҳақида хабар берган шахсларга бериш тартибини жорий этиш орқали эрта никоҳларни аниқлаш самарадорлигини ошириш;

– эрта никоҳ ва 16 ёшгача бўлган ҳомиладорлик ҳолатлари ҳақида ички ишлар органлари ва “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларига хабар бериш бўйича идоралараро занжирни йўлга қўйиш, бунда қайд этилган ҳолатлар ҳақида хабар бермаслик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш;

– ҳомиладор ёки 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан банд талаба қизлар учун таълимни давом эттириш имконини бериш орқали уларни таълимдан тушиб қолишининг олдини олиш ва бошқалар таклиф этилди.

Давлатимиз раҳбари билдирилган ташаббусларни маъқуллаб, тегишли фармонга имзо чекди ҳамда соҳадаги янгиликларни кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

"Манчестер Сити" ҳам Абдуқодир Ҳусановга мурожаат қилди

"Манчестер Сити" ижтимоий тармоқларда янги пост қолдирди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Роналду ўз мақсадига эришди

Криштиану Роналду яқинда клуб бошқарувидан норозилигини билдириб, "Ан-Наср"нинг бир нечта ўйинига бойкот эълон қилган эди.

Галибаф: “Эроннинг жавоби шунчалик даҳшатли бўладики, улар ёлвориб узр сўрашади”

Эрон парламенти спикери АҚШ ва Исроилга “вайронкор жавоб” билан таҳдид қилди.

Эрон олий раҳбари телевидение орқали мурожаат қилади

Али Хоминаий яқин соатларда телевидение орқали халққа мурожаат қилиши кутилмоқда.

Нетаньяху Исроилдан қочиб кетди

У Эрон баллистик ракета отишидан олдин қочишга улгурибди.

Эрон нега араб давлатларига зарба бермоқда?

Кўпчилик нега эронликлар Форс кўрфазидаги араб монархиялари ҳудудларига зарба бераётганини тушунмаяпти. Ахир улар яширинча Эрон нефтини сотишда ёрдам берган, тинчлик тарафдори бўлган, гўёки бевосита алоқаси йўқ эди, деган фикр бор.

Тезкор хабар: Эрон АҚШ базалари томон янги авлод ўта оғир ракетасини учирди

Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ базалари йўналиши бўйлаб янги авлод ўта оғир ракетасини учирди.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Қорақалпоғистондаги “Борсакелмас” қўриқхонаси фотоқопқонига қорақулоқ муҳрланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги “Борсакелмас” давлат буюртма қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларга қорақулоқ муҳрланди.

Ер юзидаги совуқлик рекорди қайд этилди

"Восток" станциясидаги олимлар 15 февраль санаси учун Ер юзасидаги энг паст ҳароратни қайд этишди.

Демак... Эрон Озарбайжонга хужум қилмаган

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.

Бир неча кунлик танаффусдан сўнг Россия-Украина урушига ҳам қайтамиз

Бугун Зеленский Венгрия Бош вазирига агар у Украина Қуролли Кучлари учун Европа Иттифоқи траншини блокировка қилишда давом этса, ҳарбий куч билан таҳдид қилди.

АҚШнинг Эронга қарши операцияси: Пентагон ичида эътирозлар бошланди

Пентагондаги ҳамма амалдорлар ҳам Қўшма Штатлар Эрон билан можарода айнан нимага эришмоқчи эканлигини тушунмаяпти.

Эрон президенти Испанияга миннатдорчилик билдирди

Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.

Эрон Исроилга ракета ҳужумлари амалга оширди – Яқин Шарқдаги низо кучаймоқда

Эрон Payshanba куннинг эрталабида Исроилга ракета ҳужумлари амалга оширди. Бу АҚШ подводная қайиқлари Эрон ҳарбий кемасини торпедо қилганидан сўнг Яқин Шарқдаги низонинг олтинчи куни ҳисобланади.

Италия мудофаа вазири: Исроил ва АҚШ халқаро қонунларни бузди

Италия мудофаа вазири Гуидо Крозеттонинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши амалга оширган ҳужумлари халқаро ҳуқуқ меъёрларидан ташқарига чиққан.

Эрон янги ҳужумлар тўлқинини бошлади

IRIB ахборот агентлиги хабар беришича, Эрон ракета ҳужумларининг янги тўлқинини бошлади.

Эрон Абу-Дабидаги АҚШ ҳарбий штаб-квартирасига зарба берди

Эрон Абу-Даби халқаро аэропорти яқинида жойлашган АҚШ ҳарбий штаб-квартирасига зарба берди, деб хабар қилди IRIB ўзининг Telegram каналида.

Таҳлилчи: Эрон инқирози еврога жиддий хавф туғдирмоқда

Бу ҳақда Alfa-Forex мижозларни қўллаб-қувватлаш ва савдо бўлими раҳбари Александр Шнайдерман маълум қилди.

Оқ уй: АҚШда кўпчилик билмайдиган қурол захиралари мавжуд

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Каролин Левитт 5 март куни Time журналига маълум қилди.

Экспертлар: Испанияда НАТО билан боғлиқ ечилмас муаммо йўқ

Экспертлар фикрича, Испанияда НАТО билан боғлиқ ечилмас муаммо мавжуд эмас.

Эрон Озарбойжонга қилинган дронлар ҳужумида Исроилни айблади

Эрон Бош штабига кўра, ушбу ҳаракат аслида Исроил режими томонидан Эронни айблаш ҳамда мусулмон давлатлар ўртасидаги муносабатларни бузиш мақсадида амалга оширилган.

БМТ Эрондаги мактабда рўй берган мудҳиш ҳодисани текширишни талаб қилди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Эроннинг Миноб туманидаги мактаб бомбаланиши оқибатида 160 дан зиёд ўқувчи ҳалок бўлиши ҳолатини тезкорлик билан, холис ва ҳаққоний тарзда тафтиш этишни талаб қилди.

Лавров: АҚШ ва Исроил Форс кўрфази давлатларини Эрон билан урушга тортмоқчи

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, АҚШ ва Исроил Форс кўрфази давлатларини Эронга қарши ҳарбий амалиётларга жалб қилишни мақсад қилмоқда.

Россия Федерация Кенгаши НАТО раҳбарининг Эрон бўйича баёнотига жавоб берди

Россия Федерация Кенгаши Халқаро ишлар қўмитаси раиси Григорий Карасин НАТО раҳбариятининг Эрон ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.

Исроил ва АҚШ ҳужумлари: 3 мингдан ортиқ эронлик аскар ҳалок бўлгани айтилди

Бу ҳақда Ynet нашри хабар берди.

Узлуксиз 4 кун компютер ўйинларини ўйнаган бола вафот этди

Тайванлик талаба тўрт кун ва уч кеча давомида компютер ўйинларини ўйнаган. Тўртинчи тунда талаба ҳожатга турмоқчи бўлганида, бирдан оғриқдан қичқириб, хушидан кетган.

Ҳормуз бўғози орқали танкерлар ҳаракати ўтган ҳафтага нисбатан тахминан 90 фоизга камайди

Kpler денгиз таҳлил компанияси маълумотларига кўра, Ҳормуз бўғози орқали танкерлар ҳаракати ўтган ҳафтага нисбатан тахминан 90 фоизга камайди.

FT: АҚШ Эрон дронларига қарши украин дрон-тутқичларини харид қилмоқчи

Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

Нахичеван аэропортига дрон ҳужуми кузатилди

5 март куни Озарбайжоннинг Нахичеван Мухтор Республикаси ҳудудига дронлар билан ҳужум амалга оширилди.

Марғилондаги мактабда эркак 5-синф ўқувчиси ва унинг онасини дўппослади

Марғилон шаҳридаги мактабда безорилик қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Япония Бош вазири Ҳормуз бўғозидан келиб чиқадиган энергия таҳдидлар ҳақида огоҳлантирди

Япония Бош вазири Санаэ Такаити бу ҳақда парламент қуйи палатасининг Бюджет қўмитаси йиғилишида баёнот берди.

Ўзбекистонда педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади

Бу ҳақда Президент фармонида белгилаб қўйилди.

АҚШ-Исроил ҳужуми натижасида қанча Эрон фуқароси ҳалок бўлди?

Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси маълум қилди.

Трамп яна Испанияга таҳдид қилди

Гап шундаки, Испания АҚШга ўз ҳарбий базаларини ишлатишга рухсат бермаган.