Эрон ҳеч бир давлатдан ёрдам сўрамаган ва ўзини ҳимоя қилишга қодир
Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарийнинг баёнотлари:
🔸Теҳрон можарони ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун Москвадан миннатдор;
🔸Агар Россия, Хитой ва Ҳиндистон бўлмаганида, АҚШ анча олдин "дунёга ўт қўйган" бўлар эди;
🔸Теҳрон олдиндан Эронга тажовуз бўлган тақдирда АҚШ ҳарбий базаларини нишонга олиши ҳақида огоҳлантирган эди;
🔸Эрон қўшнилари билан яхши муносабатларни сақлаб қолади ва фақат АҚШ ҳарбий базаларига зарба бермоқда;
🔸Туркия ва Қатар АҚШнинг навбатдаги нишонига айланиши мумкин;
🔸Ядровий масала — Теҳронга қарши тажовуз учун сохта баҳонадир;
🔸БМТ Низоми ва халқаро конвенцияларга кўра, давлат раҳбарларига ҳужум қилиш мумкин эмас, аммо АҚШ ва Исроил бу қоидаларга риоя қилмайди;
🔸Қўшма Штатлар музокаралардан фақат Теҳронни алдаш учун фойдаланган;
🔸Эрон тажовуз тўхтамагунча музокара олиб бормайди.
