Япония электр энергияси ишлаб чиқаришнинг тахминан 30 фоизини импорт қилинган суюлтирилган табиий газ (ЛНГ)га таянади, бу эса ҳукуматни Форс кўрфази минтақасидан таъминот узилишлари юз берган тақдирда фавқулодда чоралар ишлаб чиқишга ундади.
Япония Бош вазири Санаэ Такаити бу ҳақда парламент қуйи палатасининг Бюджет қўмитаси йиғилишида баёнот берди.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат иссиқлик электр стансиялари импорт қилинган нефтга атиги 7 фоиз ва сотиб олинган ЛНГга тахминан 30 фоиз таянади.
Такаичи инқироз юзага келган тақдирда, ҳукумат хусусий сектор билан ҳамкорликда газ импортини тезда бошқа мамлакатлардан етказиб беришга ва спот бозорда харид қилишга йўналтиришини таъкидлади.
Бош вазир шунингдек, Япония ҳар йили Форс кўрфази мамлакатларидан тахминан 7 миллион тонна ЛНГ импорт қилишини, Қатар эса асосий етказиб берувчи эканлигини таъкидлади. Ушбу таъминотларнинг аксарияти Ҳормуз бўғози орқали ўтади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Президент Шавкат Мирзиёев 3 март куни аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини янада кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш юзасидан таклифлар ҳамда янги ташаббуслар билан танишди.
2021-2025 йиллар давомида мазкур шахс интернет орқали ўзбекистонлик фуқаролар билан мулоқотга киришиб, уларни криптовалюта кўринишида пул маблағлари юборишга даъват қилди
"АҚШ Эронга қарши кенг қамровли уруш бошлаши эҳтимоли бор, мен уларнинг ҳудудига қуруқлик қўшинларини юборишим мумкин, буни истисно қилмайман", — деди АҚШ президенти.
Islamic Revolutionary Guard Corps (ИИҚК) маълум қилишича, Эрон сўнгги 48 соат ичида АҚШ ва Исроилга қарашли 60 та стратегик нишон ҳамда 500 та ҳарбий объектга ҳужум қилган.
Франция президенти Эммануэл Макрон 2026 йилда мамлакат янги гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини ишга туширишини эълон қилди. Лойиҳа Буюк Британия ва Германия билан биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган.
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.