АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет АҚШ Шри-Ланка қирғоқлари яқинида Эрон ҳарбий кемасини чўктирганини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Би-би-си мухбири Том Бейтман Пентагондаги брифингдан.
💬 «У ўзини халқаро сувларда хавфсиз деб ҳисоблаган эди. Бироқ у торпеда билан чўктирилди», — деди Хегсет.
Пентагон раҳбари ҳужумга учраган Эрон кемасининг номини очиқламади. Бироқ Шри-Ланка Ҳарбий-денгиз кучлари аввалроқ IRIS Dena кемаси Ҳинд океанида чўкканини маълум қилган. Кема бортида бўлган тахминан 140 киши бедарак йўқолган.
Кема АҚШ сувости кемаси томонидан торпедаланганига оид маълумотни Reuters агентлиги манбаларга таяниб хабар қилган.
Хегсет брифингда АҚШ зарурат бўлса, Эрондаги нишонларга ҳужумларни давом эттиришини ҳам таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси бошланганига атиги тўрт кун бўлган бўлса-да, «Америка ғалаба қозонмоқда — қатъий, яксон қилувчи ва шафқатсиз тарзда», дея қўшимча қилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Ҳиндистон Миллий Конгресси етакчиси Сониа Ганди Бош вазир Нарендра Моди раҳбарлигидаги ҳукуматни Ғарбий Осиё сиёсатида бир томонлама йўл тутганликда айблади.
Президент Шавкат Мирзиёев 3 март куни аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини янада кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш юзасидан таклифлар ҳамда янги ташаббуслар билан танишди.
2021-2025 йиллар давомида мазкур шахс интернет орқали ўзбекистонлик фуқаролар билан мулоқотга киришиб, уларни криптовалюта кўринишида пул маблағлари юборишга даъват қилди
"АҚШ Эронга қарши кенг қамровли уруш бошлаши эҳтимоли бор, мен уларнинг ҳудудига қуруқлик қўшинларини юборишим мумкин, буни истисно қилмайман", — деди АҚШ президенти.
Islamic Revolutionary Guard Corps (ИИҚК) маълум қилишича, Эрон сўнгги 48 соат ичида АҚШ ва Исроилга қарашли 60 та стратегик нишон ҳамда 500 та ҳарбий объектга ҳужум қилган.
Франция президенти Эммануэл Макрон 2026 йилда мамлакат янги гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини ишга туширишини эълон қилди. Лойиҳа Буюк Британия ва Германия билан биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган.
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.