Бу ҳақда дастлаб Reuters агентлиги манбаларига таяниб хабар тарқатди. Кўп ўтмай Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет махсус брифингда ушбу кемани америкаликлар торпедоси чўктирганини тасдиқлади.
"Америка сувости кемаси Эроннинг халқаро сувларда ўзини хавфсиз деб ҳисоблаган ҳарбий кемасини чўктириб юборди", – деди Пентагон раҳбари.
Ҳегсет Эрон ҳарбий-денгиз кучлари АҚШ-Исроил қўшма амалиётининг асосий нишонларидан бири эканини таъкидлади.
4 март куни эрталаб Шри-Ланка соҳилидаги Галле шаҳри яқинида Эроннинг IRIS Dena номли ҳарбий фрегати ҳалокат сигнали юборгани хабар қилинганди. Кўп ўтмай кема чўкиб кетди. Шри-Ланка ҳукумати бортда бўлган 32 кишини қутқарилгани, шунингдек, денгиздан 80 кишининг жасади олиб чиқилганини билдирди. Маълумотларга кўра, кемада 180 киши бўлган.
Уларнинг таъкидлашича, янги турдаги қуроллар, айниқса, учувчисиз учиш аппаратлари оммавий қўлланилаётган шароитда ҳам Т-72 ўзининг жанговар самарадорлигини сақлаб қолмоқда.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.