Трампни судга беришди

Трампни судга беришди

Хитой миллатига мансуб америкаликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамоатчилик ташкилоти АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампни коронавирусни «Хитой вируси» деб атагани учун судга берди. Бу ҳақда TMZ портали маълум қилди.

Даъво қилувчилар Трампни бўҳтон қилишда ва маънавий зарар етказишда айблашмоқда ҳамда уни илк бор Хитойда аниқланган коронавирусни «Хитой вируси», «Уҳан вируси» ва Хитойга шама қилувчи бошқа иборалар билан атагани учун жавобгарликка тортишни талаб қилишмоқда.

Уларнинг фикрича, Трампнинг бундай нохолис ёндашуви АҚШда осиёликларга нисбатан зўравонликнинг авж олишига олиб келган. Шу сабабли даъво қилувчилар суд орқали Трамп АҚШда яшовчи ҳар бир осиёликка 1 доллардан компенсация, умумий ҳисобда 22,9 млн доллар тўлашига эришмоқчи.

Трамп ўз нутқларида Хитойда 2019 йил охирида биринчи марта қайд қилинган вирусни «Хитой вируси» деб аташ кераклигини кўп маротаба таъкидлаб келган. Ўз навбатида, Пекин коронавирусни Хитой билан боғлашга ҳар қандай уринишни қоралаб келган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!