Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трампга суиқасд уюштиришда айбланаётган 58 ёшли Райан Раут айбини тан олишдан бош тортди.
АҚШ прокуратурасига кўра, сентябрь ойи ўрталарида Раут Флоридадаги «Трумп Интернатионал» гольф-клуби ҳудудидан оптик кўриш мосламаси билан жиҳозланган автомат билан топилган. Прокуратуранинг таъкидлашича, ўша пайтда Трамп яқин жойда гольф ўйнаган ва унинг хавфсизлик ходимлари Раутнинг буталар орасида ётганини пайқашган.
Махфий хизмат ходимлари Раутга қарата ўт очган, аммо у зарба бермаган ва у қочишга муваффақ бўлган, дейилади айблов хулосасида. Кейинроқ Раут яқин атрофдаги магистраллардан бирида ҳибсга олинган.
Раут Трампга суиқасд уюштириш, шунингдек, ўқотар қуролни ноқонуний сақлаш ва полициячига ҳужум қилишда айбланмоқда.
Душанба куни Раут судга келди, бироқ айбловларнинг бирортасини тан олмади: суд мажлиси беш дақиқага яқин давом этди. Унинг адвокатлари ҳакамлар ҳайъати томонидан суд муҳокамасини талаб қилишди.
Агар Раут Трампга суиқасд уюштиришда айбдор деб топилса, у умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.