АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Stephens Inc. инвестиция компанияси раҳбари Уоррен Стивенс номзодини Қўшма Штатларнинг Буюк Британиядаги элчиси лавозимида ишлаш таклифини илгари суришини айтди.
“Мамлакатдаги энг муваффақиятли ишбилармонлардан бири Уоррен Стивенс АҚШнинг Сент-Джеймс судидаги элчиси лавозимига таклиф қилинганини, бу ролда у Буюк Британиядаги бизнинг вакилимиз сифатида хизмат қилишини мамнуният билан эълон қиламан" - деб ёзди Трамп ўзининг Truth Social саҳифасида.
67 ёшли Стивенс “Американинг энг қимматли иттифоқчиларидан бири” бўлган мамлакатда Вашингтон номидан қатнашади, деди Трамп. АҚШда дипломатик миссиялар раҳбарлари лавозимига президент томонидан таклиф қилинган номзодлар аввало Сенат томонидан тасдиқланиши керак.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Алиев Озарбайжон ҳукумати вакилларидан иборат делегация Ақтауга тезкор равишда бориши ҳақида топшириқ берган ва қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) турли позицияларда ўйновчи 21 ёшгача футболчилар орасида тадқиқот ўтказиб, энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.