АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп ўзининг $TRUMP номли криптовалютасини ишга тушираганини эълон қилди. Бу эълон потенциал харидорлар орасида катта қизиқиш уйғотди ва натижада криптовалютанинг умумий қиймати бир неча соат ичида бир неча миллиард долларга етди. Бу ҳақда "Америка овози" хабар бермоқда.
"Truth Social" ижтимоий тармоғида ҳамда Х платформасида эълон қилинган хабарда сайланган президент ушбу янги рақамли валютани "мем-танга" сифатида тақдим этди. "Мем-танга" бирор шахс, ҳаракат ёки интернетдаги вирусли ҳодиса атрофидаги жамоатчилик қизиқишидан фойда олиш мақсадида яратилган криптовалютадир. Бу турдаги криптовалюта ҳеч қандай иқтисодий ёки транзаксион қийматга эга эмас ва кўпинча соф спекулятив актив сифатида қаралади.
"Бу Трамп ҳақидаги мем ҳар қандай вазиятда ҳам ҳеч қачон чекинмайдиган етакчини улуғлайди," - дея изоҳ беради лойиҳанинг расмий веб-сайти, ўтган йилнинг июль ойида Республикачилар партиясидан номзодга қилинган суиқасдни назарда тутиб.
Трамп криптовалютани ишга туширганидан сўнг бир неча соат ичида, криптоҳамжамият ушбу янги активнинг қонунийлиги ва унинг Доналд Трамп билан алоқаси ҳақида шубҳа билдирди. Баъзилар фирибгарликдан хавотирга тушди, чунки "мем-танга" олами кўплаб шунга ўхшаш ҳодисаларни бошдан кечирган эди. Бироқ, эълонлар сайланган президентнинг расмий ижтимоий тармоқ саҳифаларида жойлаштирилганлиги ва лойиҳа ортида турган компаниялардан бири - CIC Digital LLC - аллақачон Доналд Трамп томонидан NFT (ўзгартирилмайдиган токенлар, рақамли активлар) сотиш учун ишлатилганлиги охир-оқибат барча шубҳаларга барҳам берди.
Бундан сўнг ушбу рақамли валюта қиймати кескин ошди, бир суткадан камроқ вақт ичида нархи 600% дан зиёд кўтарилди. Валюта ишга туширилганда ҳар бир бирлик 4,29 доллар даражасида савдо қилинган. 19 январь куни нарх 38,31 долларгача етди. Савдоларнинг умумий ҳажми 11 миллиард доллардан ошиб кетди.
Расмий веб-сайтда ушбу валютанинг 200 миллион токени (бирлиги) бозорга чиқарилгани, ишга туширишни бошқараётган Fight Fight Fight LLC компанияси уч йил ичида яна 800 миллион қўшишни режалаштирмоқда.
Ушбу янги рақамли активнинг яратувчилари, жумладан Доналд Трамп, ҳали сотилмаган токенларни назорат қилмоқда. Уларнинг назарий қиймати ҳозирги нархларда тахминан 24 миллиард долларни ташкил этади.
Дастлаб криптовалюталарга қарши чиққан Доналд Трамп ўзининг президентлик кампанияси давомида фикрларни тубдан ўзгартирди ва уларнинг ҳимоячиси бўлди. У ушбу соҳани ривожлантиришга, хусусан, тартибга солишни камайтириш орқали ҳисса қўшишга ваъда берди. Сайловолди пойгасида Трамп АҚШни "сайёранинг криптовалютаси"га айлантиришга ваъда берди. "Агар криптовалюта келажакни белгилайдиган бўлса, мен уни майдалашларини, зарб қилишларини ва АҚШда ишлаб чиқарилишларини хоҳлайман," - деди у.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси, дунё рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли Нодирбек Абдусатторов 18–28 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган UzChess Cup 2025 II халқаро турнири пайтида блогер “IsomTV”га қисқа интервью берди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.