АҚШ президенти Пекинда ўтган парад фонида кескин баёнот берди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Пекинда Иккинчи жаҳон урушида ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали ҳарбий парад фонида Россия, Хитой ва КХДРни Америка Қўшма Штатларига қарши “фитна” уюштиришда айблади.
Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида Хитой раҳбари Си Сзинпинга мурожаат қилиб, “Президент Владимир Путин ва Ким Чен Ин билан АҚШга қарши фитна режалаштираётганингизда, уларга менинг энг илиқ тилакларимни етказинг”, дея ёзди. Бироқ у бу баёнот билан айнан нимани назарда тутганини очиқламади.
Шунингдек, АҚШ президенти Америка Иккинчи жаҳон уруши йилларида Хитойга озодлик учун курашда ёрдам берганини эслаб ўтди. “Кўплаб америкаликлар Хитойнинг ғалабаси ва шарафи йўлида жон фидо қилди. Умид қиламанки, улар муносиб равишда ёдга олинади ва қадрланади”, — деди Трамп.
Шу билан бирга, бир неча соат олдин Трамп журналистларга берген интервьюсида Россия ва Хитойнинг АҚШга қарши “ўқ” шаклланишидан қўрқмаслигини билдирди. “Бизда бугунги кунда дунёдаги энг кучли қуролли кучлар мавжуд. Улар бизга қарши армияларини ҳеч қачон ишлатмайди. Ишонинг, бу уларнинг энг катта хатоси бўлган бўларди”, — дея таъкидлади Трамп.
Шаҳноза Мирзиёева фуқароларнинг мурожаат ва фикр-мулоҳазалари тизимдаги камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Бразилия терма жамоаси ва Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос марокашлик Сухайла ат-Тоҳирийга уйланганидан сўнг ислом динини қабул қилгани ҳақида тарқалган хабарларга илк бор муносабат билдирди.
WBA йўналиши бўйича ярим ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Роландо Ромеро Теофимо Лопес билан бўлажак титул жанги учун дўстликни ҳам унутишга тайёрлигини айтди.
АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Исроилни бойкот қилган ёки Исроил билан академик алмашинув дастурларини чеклаган университетларни федерал молиявий ёрдамдан маҳрум қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.
Tasnim News хабар беришича, нашр маълумотларига кўра, бу ҳолатдан жабрланганлардан бири Ироқ устидан танкер самолёти ҳалокати оқибатида вафот этган 33 ёшли АҚШ Ҳаво кучлари учувчиси Алекс Клейнер бўлган.
Хитой Эрон билан алоқалари баҳонасида мамлакат компаниялари ва фуқароларига қарши АҚШ томонидан жорий этилган бир томонлама санкцияларга кескин норозилик билдирди.
Financial Times маълумотига кўра, Трамп маъмурияти Эрон билан аввалги ўзаро англашув меморандумига қайтиш ўрнига янада кенг қамровли келишув тузишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Мўғулистоннинг атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазири С. Сандаг-Очир билан учрашди.
Натижада унинг ёқилғи баки ичига 2 кг 513 гр “Альфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Халқаро Кутубхоналар Ассоциациялари ва Муассасалари Федерацияси (ИФЛА)нинг 2026 йилги “Яшил кутубхона” мукофоти ғолиблари Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон кутубхона ва ахборот конгресси (WЛИC 2026) доирасида эълон қилинди. Танловнинг 11-нашрида 27 мамлакатдан жами 62 та лойиҳа иштирок этди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус Эбола эпидемияси Конго Демократик Республикаси билан чекланиб қолмай, қўшни давлатлар ва бутун минтақа учун ҳам хавф туғдираётганини билдирди.
Украина президенти Владимир Зеленский Германия канцлери Фридрих Мерц билан суҳбатидан сўнг сентябрь ойида Украинага Германиядан ҳаво мудофааси бўйича бир нечта янги ёрдам пакетлари етказиб берилишини маълум қилди.
Эронга қарши урушнинг кучайиши ва можаро туфайли энергия таъминотида узилишлар юз бериши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар ортидан Европада табиий газ нархи сўнгги уч йилдаги энг юқори кўрсаткичга етди.