АҚШ президенти Доналд Трамп ижро фармонини имзолади, бу фармонга кўра АҚШ бош прокурори Пем Бондига 1977 йилда қабул қилинган "Чет элдаги коррупция амалиёти тўғрисида"ги қонун (Foreign Corrupt Practices Act, FCPA) ижросини тўхтатиб қўйиш ҳуқуқи берилди.
Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.
Мазкур қонун Америка компаниялари ва фуқароларига хорижда ўз бизнес манфаатларини илгари суриш мақсадида чет эллик амалдорларга пора беришни тақиқлайди.
Трампнинг фикрича, FCPA'нинг қўлланилишини тўхтатиш "Америка учун каттароқ бизнес имкониятларини" яратади. Оқ уй раҳбарининг таъкидлашича, бошқа мамлакатларда бизнес юритаётган америкаликлар кўпинча асоссиз тергов ва айбловларга дуч келишади, шу сабабли компаниялар америкаликлар билан ҳамкорлик қилишдан ўзларини олиб қочмоқда.
Оқ уй вакилларининг айтишича, мамлакатнинг миллий хавфсизлиги Америка компанияларининг жаҳон бозорида стратегик устунликка эга бўла олишига боғлиқ. Улар, шунингдек, FCPA'ни ҳаддан ташқари қўллашдан воз кечиш Америка компанияларига халқаро майдонда рақобатбардошлигини ошириш имконини беришини таъкидладилар.
Бироқ, коррупцияга қарши кураш бўйича мутахассислар ФCПАнинг бекор қилиниши хорижда фаолият юритаётган Америка компанияларига салбий таъсир кўрсатиши ҳақида огоҳлантирмоқда.
Чет элдаги коррупция тўғрисидаги қонун (Foreign Corrupt Practices Act) 1977 йилдаёқ қабул қилинган эди. У нафақат пора бериш фактини, балки пора беришни режалаштириш ва таклиф қилишни, шунингдек, бу ҳаракатни компания раҳбарияти билан келишишни ҳам жазолайдиган қоидаларни ўз ичига олади. Қонунни бузганлик учун озодликдан маҳрум қилишнинг энг узоқ муддати 15 йил, энг юқори жарима миқдори эса 250 минг долларни ташкил этади. 2024 йилда қонун 24 та ҳолатда, 2023 йилда эса 17 та ҳолатда қўлланилган.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.