АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху билан бевосита алоқани узди. Бу ҳақда Исроил армияси радиоси журналисти Янер Козин Трамп атрофидаги манбаларга таяниб хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Америка етакчисининг энг яқин маслаҳатчилари Исроил стратегик ишлар вазири Рон Дермерга Трамп ўзини Нетаняху томонидан “манипуляция обекти” деб билишини айтганидан сўнг шундай қарор қабул қилинган. Исроиллик амалдорлардан бири қўшимча қилишича, Дермернинг юқори мартабали республикачилар билан сўнгги учрашувларидаги оҳанги “такаббурлик” ва тескари натижа сифатида қабул қилинган.
"Трамп аҳмоқ ёки қўғирчоқдек кўринишдан кўра қўрқадиган ҳеч нарса йўқ. Шунинг учун у Нетаняху билан алоқани узишга қарор қилди", - дея иқтибос келтиради манба.
❕ Бундан ташқари, Вашингтон ва Тел-Авив ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашишига Исроилнинг Эрон, Ямандаги ҳутийлар ва Ғазо сектори билан боғлиқ вазият бўйича аниқ режаси йўқлиги сабаб бўлгани айтилмоқда.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Эроннинг янги олий раҳбари Можтаба Хоманаий сайланганидан бери биринчи марта халққа мурожаат қилди. Оятулланинг баёноти миллий телевидениеда намойиш этилди ва маҳаллий онлайн оммавий ахборот воситалари ҳам матнни тарқатди.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.