21 ноябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп телефон орқали суҳбатда Венесуэла президенти Николас Мадуродан бир ҳафта ичида ўз мамлакатини тарк этишни талаб қилди.
Reuters хабарига кўра, етакчиларнинг суҳбати 15 дақиқадан кам давом этган. Қўнғироқ пайтида Трамп "Мадурога Венесуэлани оиласи билан тарк этиши ва ўзи танлаган исталган манзилга бориши учун бир ҳафта вақт борлигини айтди". Ҳисоботда аниқлик киритилишича, бу муддат 28 ноябрь, жума куни тугаган. Бунга жавобан Трамп 29 ноябрь куни Truth Social нашрида "барча авиакомпаниялар, учувчилар, гиёҳванд моддалар ва одам савдогарлари" "Венесуэла устидан ва унинг атрофидаги ҳаво ҳудудини бутунлай ёпиқ" деб ҳисоблаши кераклигини ёзган.
Хабарга кўра, Мадуро оила аъзоларига “тўлиқ қонуний амнистия, жумладан, АҚШнинг барча санкциялари бекор қилинса” мамлакатни тарк этишга тайёрлигини билдирган. Мадуро, шунингдек, Халқаро жиноий суднинг унга нисбатан ишини рад этишни ва АҚШнинг 100 нафар Венесуэла расмийсига нисбатан санкцияларини бекор қилишни талаб қилди. Шунингдек, у Венесуэла ижрочи вице-президенти Делси Родригес янги сайловлар ўтказилгунга қадар ўтиш даври ҳукуматини бошқариши кераклигини таъкидлади. Манбаларга кўра, Трамп Мадуронинг аксарият талабларини "рад этган". Агентлик маълумотларига кўра, Мадуронинг Венесуэлани тарк этиши мумкинлиги бўйича музокаралар давом этиши мумкин.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.