Сўнгги ойларда АҚШ президенти Дональд Трампнинг Гренландияни ўз ичига олиш орзусидан воз кечгани тахмин қилинган эди. Бироқ, эҳтимол у фақат тактикасини ўзгартирган. Ҳозирда уч нафар америкалик Гренландияда бўлиб, маҳаллий аҳоли орасида мустақиллик учун курашишга даъват қилаётгани маълум бўлди. Улар Россия амалга ошираётган таъсир усулини қўлламоқда, дея тахмин қилмоқда BILD нашри.
Датсия хавфсизлик хизмати PET бу ҳаракатларни «Гренландияни таъсир қилиш мақсадида турли хил ҳаракатлар» деб баҳоламоқда. Улар Дания ва Гренландия ўртасида қарама-қаршилик пайдо қилишга ҳаракат қилмоқда.
Улардан бири гренландлар орасида MAGA тарафдорлари рўйхатини тузган, шунингдек Дания ҳақида АҚШ оммавий ахборот воситаларида салбий хабарларни тарқатишга хизмат қиладиган маълумотлар йиғмоқда. Қолган иккиси сиёсатчилар ва тадбиркорлар билан яқин алоқа ўрнатишга уринмоқда.
Даниянинг собиқ ҳарбий разведка аналитиги Якоб Каарсбонинг айтишича, бу усул билан гренландлар Даниядан узоқлаштирилиши ва ҳатто норозилик намойишлари билан Дания ёмон томонда кўрсатилиши мумкин.
Ҳозирча ушбу америкаликлар АҚШ ҳукумати топшириғи билан ҳаракат қилгани бўйича аниқ далиллар топилмаган, аммо Дания бунинг эҳтимолига шубҳа қилмаяпти. Дания ташқи ишлар вазири Ларс Лёкке Расмуссен АҚШ элчихонаси муваққат вакили билан учрашиб, ҳар қандай ташқи аралашувнинг қабул қилинмаслигини таъкидлади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.