АҚШ етакчиси Жо Байден ва АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ўртасидаги учрашув келаси ҳафта бўлиб ўтиши мумкин.
Бу ҳақда CNN телекомпанияси маълум қилди.
Манбага кўра, сайланган президентнинг жамоаси Трамп Вашингтонга Американинг амалдаги раҳбари билан учрашиш учун қачон бориши кераклигини муҳокама қилмоқда. Республикачиларнинг яқинлари учрашув имкон қадар тезроқ, келаси ҳафтада бўлиб ўтишига умид қилмоқда.
Аввалроқ Оқ уй Байден Трамп билан суҳбатда “ҳокимиятнинг силлиқ ўтишини таъминлашга содиқлигини таъкидлаган” ҳамда уни Оқ уйдаги учрашувга таклиф қилгани, учрашув санаси кейинроқ аниқланадиганини маълум қилганди.
АҚШ сайловларида овоз бериш 6 ноябрь куни эрталаб якунланди. Расмий натижалар ҳали якунлангани йўқ, бироқ Fox News телеканалига кўра, Трамп ҳозирда керакли 270 овоз билан 295 сайловчилар овозини қўлга киритган. Унинг ўзи аллақачон ўзини АҚШнинг 47-президенти деб эълон қилган. АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери, республикачи Майк Жонсон уни сайланган давлат раҳбари деб атади.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича янги Олий вакили, Эстония собиқ бош вазири Кая Каллас Украинага Европа қўшинларини юборишни истисно қилмади.
Япония бош вазири Шигеру Ишиба машинаси олдинда кетаётган ҳукумат раҳбарини ҳимоя қилувчи махсус полиция машинасига бориб урилган. Ахборот агентлигининг хабар беришича, Ишиба жабрланмаган.
Сурия президенти Башар ал-Ассад исёнчи қуролли гуруҳларнинг мамлакат шимолида олдинга силжиши ҳақида илк бор изоҳ берди. Унинг фикрича, қўшинлар муаммони енгишга қодир. У Сурия қуролли кучлари қарши ҳужумга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 421 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Европа Иттифоқи парламенти Грузия ҳукуматининг ЕИга аъзолик бўйича музокараларни бошлашга қаратилган ҳаракатларни тўхтатганидан таассуфда. Бу ҳақда ЕИ парламенти хорижий ишлар қўмитаси раиси Дэвид Макалистер, ЕИ–Грузия парламент ассоциацияси қўмитаси раиси Нил Ушаков ва Европа парламентининг Грузия бўйича махсус маърузачиси Раса Юкнявичене томонидан 29 ноябрь куни берилган баёнотда сўз боради.
Қиш фасли яқинлашиши билан мавсум учун уй шароитида тайёрланган қўлбола консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш бошланади. Бироқ кейинги йилларда юртимизда ботулизм касаллиги келиб чиқишига шундай маҳсулотлар ҳам сабаб бўлаётгани сир эмас.
Марказий Хитойда минг тоннага яқин олтин захирасига эга юқори сифатли олтин кони топилди. Мутахассислар унинг қийматини 83 миллиард доллардан ортиқ деб баҳоламоқда.