Трамп ҳусийларга қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлади

Президент Доналд Трамп АҚШ Қуролли кучларига Яманда ҳусийларга қарши “қатъий ва кучли” ҳарбий ҳаракатларни бошлашни буюрди. У ҳусийларни Қўшма Штатлар ва бошқа давлатларнинг кемалари, самолётлари ҳамда дронларига қарши "тўхтовсиз қароқчилик, зўравонлик ва терроризм кампаниясини" олиб боришда айблади.
"Бизнинг жасур ҳарбийларимиз ҳозирда АҚШ денгиз, ҳаво ва денгиз кучларини ҳимоя қилиш ҳамда денгизда ҳаракатланиш эркинлигини тиклаш учун ҳусийларнинг базалари, етакчилари ва ракетага қарши мудофаа воситаларига ҳаво ҳужумларини амалга оширмоқда", — деб ёзди Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Шунингдек, у Эронни ҳусийларни қўллаб-қувватлашни "дарҳол тўхтатишга" чақириб, бунга қандайдир аралашув юз берган тақдирда, Теҳронга нисбатан жавоб чораларини ковришга ваъда қилди.
Ҳусийларга тегишли Al Masirah телеканали Яман пойтахти Сана шаҳрида АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан амалга оширилган зарбалар ҳақида хабар берди. Маҳаллий Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, зарбалар оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлган ва яна бир неча киши жароҳат олган.