АҚШ президенти бу ҳақда 4 сентябр куни европалик етакчилар ва Украина президенти Володимир Зеленский билан бўлган телефон суҳбати чоғида маълум қилди, деб ёзади нашр манбаларга таяниб.
Ахios маълумотига кўра, Қўшма Штатлар президенти Европадан Россиядан нефт сотиб олишни тўхтатишни ва Хитой ҳукуматига ҳам босим ўтказишни талаб қилган. Трамп шунда Пекин ҳам Россия нефти ва газини сотиб олишдан воз кечишини билдирган.
Манбалардан бирининг айтишича, Трамп Европа Россияга нисбатан босимни кучайтириши кераклигини талаб қилган.
Европа Иттифоқи мамлакатлари Украинада уруш бошланганидан кейин Россиядан нефт ва газ харидини кескин камайтирди. Аммо Оқ уй маълумотларига кўра, Россия ўтган йили Евроиттифоқ давлатларига ёқилғи сотишдан 1,1 миллиард евро даромад олган.
Ахios'нинг қайд этишича, Россия нефтини Европа Иттифоқида асосан Венгрия ва Словакия сотиб олмоқда. Бу давлатлар Украинадаги урушга қарамай Россия билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.