АҚШ қўшинларининг бир қисми Руминиядан яқинда олиб чиқиб кетилганига қарамай, Европадаги АҚШ қўшинларининг умумий сони ўзгаришсиз қолмоқда.
Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашуви аввалида журналистлар саволларига жавоб бериш чоғида айтиб ўтди.
"Биз ўзгаришлар киритмоқдамиз. Биз қўшинларни кўчиряпмиз. Лекин бу бир хил рақам, бир хил умумий рақам. Лекин биз одамларни кўчиряпмиз", - деди Америка етакчиси АҚШ қўшинларининг Руминиядан олиб чиқилишини шарҳлар экан.
Трамп бу Пентагоннинг ўзбошимчалик билан қабул қилинган қарори эмаслигини таъкидлади. “Йўқ, АҚШ Мудофаа вазирлиги раҳбарлари менинг гапларимни эътиборсиз қолдиришмаяпти”, деб таъкидлади президент.
Ўз навбатида, АҚШ Мудофаа вазири Пит Хегсет "Оқ уй билан келишилмаган ҳеч нарса йўқ", деб ишонтирди. "Буларнинг барчаси бизнинг Европага қарашимизнинг бир қисмидир. АҚШ қўшинлари Руминияда қолади, бироқ уларни қандай ва қанча миқдорда ротация қилишда ўзгаришлар бор", деб тушунтирди Пентагон раҳбари. Унинг қўшимча қилишича, “ҳамма олдиндан хабардор қилинган” ва АҚШ ўз ҳаракатларини Бухарест ва НАТО билан мувофиқлаштирган.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Муҳаммад Ризо Ариф Al Jazeera телеканалида АҚШ президенти Дональд Трамп Америка қўшинларини Харк оролига жойлаштиришга қарор қилиши мумкинлигини, аммо уларнинг қайтиши Вашингтонга эмас, балки Теҳронга боғлиқлигини айтди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.