Трамп АҚШни “фашистлардан” қутқариш кераклигини айтди

АҚШни фашистик мафкура тарафдорлари бошқаради. Американинг собиқ президенти Дональд Трамп “Американинг етакчи аёллари” тадбирида шундай фикр билдирди. Бу ҳолат ўзгарадими ёки йўқ, бўлажак сайловлар кўрсатади, деди у.
Трампнинг сўзларига кўра, сайловчиларнинг қўллаб-қувватлови билан у “АҚШ тарихидаги энг коррупсион президент” Жо Байденни мағлуб эта олади. Шунда Америка халқи ҳокимият тепасида турган “марксистик, фашистик ва коммунистик золимлардан” қутулади.
Тҳе Wалл Стреет Journal нашрига кўра, 2023 йил сентябрь ойи бошида республикачи сайловчилар ўртасида ўтказилган сўровлар сайловчиларнинг 59 фоизи праймеризда Трампни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини кўрсатади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).