Тошкентнинг икки туманидаги айрим маҳаллаларда “свет” ўчади

Тошкентнинг икки туманидаги айрим маҳаллаларда “свет” ўчади

Бугун, 5 июнь куни Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Чилонзор туманлари ҳудудидаги айрим аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субектларида электр энергияси соат 09:00дан 18:00 га қадар вақтинча ўчирилди.

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:

Бектемир туманининг “Ийк ота” МФЙнинг Ораста, Фазилат, Муборак ҳамда Зартупроқ кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;

Чилонзор туманининг Боғистон ва Лутфий кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаҳ хонадонларида электр энергияси вақтинча ўчирилди.

Истеъмолчиларга электр энергиясини сифатли ҳамда ишончли етказиб бериш, юзага келиши мумкин бўлган аварияли узилишларни олдини олиш ва Давлат дастурлари асосида ҳудудларда паст кучланишли электр узатиш тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш ишлари босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!