Тошкентдаги «Versal» тўйхонаси сотувга қўйилди

Тошкентдаги «Versal» тўйхонаси сотувга қўйилди

 

«Муниципал активларни бошқариш маркази» ДУК таъсисчилигидаги «Тантана Сервис» МЧЖ балансидаги «Versal» ресторани сотувга қўйилди.

Бу ҳақда «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ресторан умумий майдони 0,3357 га.ни эгаллаган. Ушбу хизмат кўрсатиш объекти Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига қарашли саналади.

Маълум бўлишича, рестораннинг баҳоланган бошланғич қиймати 34,6 миллиард сўмдан зиёд суммани ташкил этади.

Аукцион очиқ кўринишда бўлиб ўтиши режаланган. Мазкур аукцоннинг ўтказилиш муддати 15 июнга белгиланиб, аризалар 13 июнгача қабул қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!